Янгиликлар

Ҳафта дайжести: Янгиликлар

396

Исроилнинг Суриядаги Туркия операциясидан ғазабланиши ортида нима бор?

Трампнинг Сурияни тарк этиш тўғрисидаги қарори ва ИШИДга қарши курашда муҳим рол ўйнаган курдларга нисбатан Туркиянинг хатти-ҳаракатлари бир қанча сабаблар билан Исроилнинг ғазабини қўзғади...

 

Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши оқибати аянчли, деб баҳоланди

2019 йилнинг 17 октябрида бўлиб ўтган парламент йиғилишида Жогорку Кенеш депутати Али Карашев Қирғизистоннинг ЕОИИ иқтисодий майдонига кириши билан боғлиқ масалаларни кўтарди...

 

Таиланддаги мусулмонлар қирғини учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмади

“Ал-Жазира” хабарида айтилишича, ўнлаб мусулмоннинг ўлими учун ҳарбийлардан бирортаси жавобгарликка тортилмаган...

 

Франция: 80 ёшли чол масжидга ҳужум қилди

Франция жанубидаги Байонна шаҳридаги масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши жароҳат олди...

 

Бағдодда комендантлик соати жорий этилди

Бундай қарор қабул қилинишига пойтахтда тўхтамаётган норозилик намойишлари сабаб бўлди...

 

 «Ғазо ва Ғарбий соҳил бирлашмагунча фаластинликларнинг аҳволи яхшиланмайди»

Айни пайтда Исроил ҳукумати фаластинликларнинг уйларини бузиб ташлаяпти. Исроил буни уйлар учун керакли ҳужжатларнинг йўқлиги билан изоҳлаяпти...

 

Белорусларга ўрнак бўлаётган мусулмон

Ҳаммага қизиқ: кимдир юқори баҳолайди, кимдир ҳасад қилади. Уларни ҳайратга солгани шуки, одамлар уч-тўрт сўм топиб келиш учун бу ердан бошқа юртларга кетмоқда, у эса тескарисини қилиб қишлоққа келиб ўтирибди. “Мен бу ерга пул ишлаш учун эмас, муҳаббатим учун, оилам учун келганман”, дейди у...

 

Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейслар йўлга қўйилади

Туркия авиакомпанияси журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек дин арбоблари ва олимларни жалб қилган ҳолда икки чартер рейсни амалга оширишни режалаштирган...

 

Ливан бош вазири истеъфо берди

Ливанда норозилик намойишлари тўхтамаётгани туфайли бош вазир Саад Ҳарири истеъфо беришга мажбур бўлди. У истеъфо ҳақидаги аризасини мамлакат президенти Мишель Аунга тақдим этган.

 

Судан Ямандаги қўшинларини олиб чиқишни бошлади

Судан Суверен кенгаши (бошқарув органи) раиси ўринбосари Муҳаммад Ҳамдан Дагалонинг маълум қилишича, мазкур мамлакатнинг Ямандаги қўшинларини олиб чиқиш жараёни бошланди...

 

БМТда ўнлаб давлат Хитойдан уйғурларнинг ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатишни талаб қилди

Йигирма уч давлатдан иборат гуруҳ Хитойни халқаро ва маҳаллий мажбуриятларини бажаришга, инсон ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатишга чақирди...

 

Ироқдаги намойишларда ўлганлар сони 100 нафарга етди

Пойтахт Бағдод ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ўтказилган норозилик акцияларида 5,5 минг киши турли даражада жароҳат олган...

 

Дубайда «виртуал муфтий хизмати» ишга туширилди

Ҳозирча хизматдан фойдаланган ҳолда асосан ибодатларга тааллуқли икки юзтача саволга жавоб олиш мумкин...

 

БААда энг узун қўлёзма Қуръон намойиш этилди

Шаржадаги Халқаро китоб ярмаркаси 30 октябрда бошланди ва 9 ноябрга қадар давом этади. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 2 минг нашриёт ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда...

 

Ҳиндистон бутун дунёни ўз ёлғонига ишонтирмоқчи

Ҳиндистон ҳукумати Европарламент аъзоларининг Кашмир ҳудудига киришига рухсат бергани мухолифат партиялар танқидига учраган. Бунга қадар қарийб 80 кун давомида Кашмир ҳудудига бирор хорижий вакилнинг киришига йўл қўйилмаган эди. Шунингдек, халқаро журналистларга Кашмирдаги оммавий ҳибсга олишлар ва қийноқлар ҳақида лавҳалар тайёрлашига изн берилмаган...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

306 18:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: Таҳлилий мақолалар

262 15:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: Жаҳон янгиликлари

319 10:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: «Энг сара таҳлилий мақолаларни ўқишни унутманг!»

403 18:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

399 16:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: Дунё янгиликлари

411 14:00 10.11.2019
« Орқага