Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танловига саралаш босқичининг 3-ҳафта мусобақалари ҳам бўлиб ўтди.
Рамазон ойида бўладиган финал мусобақасига ҳозирча 6 нафар қатнашчи маълум бўлди.
Бу ҳафтада ҳифз йўналишида биринчи ўринни олган самарқандлик Муҳаммадрасул Нарзиқулов; иккинчи ўринни Тошкент вилоятидан Файзуллоҳ Иззатуллаев ҳамда учинчи ўрин соҳиби тошкентлик Раҳматуллоҳ Расулжоновлар эгаллашди.
Тиловат бўйича эса биринчи ва иккинчи ўринларни водийликлар: фарғоналик Aбдулҳафиз Турсунов ва андижонлик қори Дилмуроджон Жабборов олишган бўлса, учинчи ўрин соҳиби бухоролик қори Умид Сафаров бўлди.
Юртимиздаги қориларимизни ўтказилаётган устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танловида қатнашишга таклиф этамиз.
Танловда қатнашмоқчи бўлган қорилар душанба куни соат 8:00 да 13:00 гача аризаларини қуйидаги телеграм манзилида тўлдиришлари мумкин. @azonquronbot
Қўшимча маълумот учун телефон:
+99855 5010367