Ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди

18:40 21.01.2019 728

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантин таклифига асосан, «Ҳаж-2019» мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов бошчилигидаги делегация бугун Саудия Арабистонига йўл олди.

Сафар давомида Ўзбекистон Ҳаж делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар ўртасида «Ҳаж-2019» мавсумининг ташкилий ишлари ўзаро кўриб чиқилади. Шу мақсадда Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара ва Жидда шаҳарларида жорий йил ҳаж мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан келишувлар амалга оширилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!