Ҳаж фақат кичик гуноҳларга каффоратми ёки ҳамма гуноҳларгами? (Шайх Бутий)

05:05 08.08.2019 1819

Савол:

– Мен умримнинг анчагина қисмини яшаб қўйдим. Гуноҳларим ҳам шунга яраша. Мен ҳамма гуноҳларимга тавба қилиб, ҳажга бормоқчиман.  Айтинг-чи, ҳазрат, ҳаж фақат кичик гуноҳларга каффоратми ёки ҳамма гуноҳларгами?

Жавоб:

– Ҳақиқий мабрур ҳаж ҳамма гуноҳларга каффоратдир. Лекин банданинг бошқа бандага қилган нотўғри амали натижасида орттирган гуноҳи эса фақат унинг (ўша банданинг) розилиги билангина афв қилиниши мумкин.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!