Ҳаж йўлига олтинларини сочган энг бой ҳукмдор

09:30 10.08.2019 3431

Тарихчилар яқин тарихдаги энг бой одам номини аниқладилар. Бу Саҳрои Кабир жанубида йўқолган Мали империясининг ўрта асрлардаги ҳукмдори Манса Мусо бўлиб чиқди.

Мусонинг портрети ўрта асрларга тегишли бўлган, 1375 йилда Майорка оролида яратилган «Каталан Атлас» қўлёзмасида сақланади. Ҳукмдор картинанинг маркзида тахтда, олтин тожда ва қўлида олтин танга билан тасвирланган.

Таъкидланишича, Мали империяси жуда катта табиий олтин захираларига эга бўлиб, унинг қазиб олиниши Мусо томонидан тўлиқ назорат қилинган. Унинг давридаги олтинлар софлиги жиҳтидан катта қимматга эга бўлган. XIV асрнинг асосий валютаси бўлган динорлар муомаладан олиб ташланди. Ҳукмдор олтин нархини якка тартибда бошқариши мумкин эди. Бундан ташқари, у туз сотиб олиш ва сотишдан ҳам катта даромад оларди.

Мусо исломни танитди ва 1324-1325 йилларда Макка шаҳрига бориб, ҳаж амалларини бажарди. Йўл-йўлакай у камбағалларга жуда катта миқдорда қимматбаҳо олтин тангалар тарқатиб, олтинни бир қадар қадрсизланишига ҳам сабаб бўлди. 

Мутахассисларнинг айтишича, бу тарихий далил Африкани қашшоқ ва қолоқ қитъа сифатида танитган қарашларни бутунлай ўзгартириб юборади. Ваҳоланки, ўрта асрларда қитъанинг баъзи империялар жуда нафақат бойлик, балки маданият борасида ҳам кучли ва қудратли эди.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!