Суннатни ўрганамиз

Ҳажарул асвадни ўпиш - суннат амал

1209

Ҳажарул асвадни ўпиш суннат амал. Фазилати - пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш. Ўпа олмаса ҳеч нарса қилмайди. 

Саҳиҳайнда келган ҳадисда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни ҳажарул асвадни ўпаётиб: "Мен биламан, сен фойда ҳам, зарар ҳам етказолмайдиган бир тошсан, холос. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сени ўпаётганларини кўрмаганимда ўпмаган бўлардим" дедилар ва тошни ўпдилар. 

Бундан шу маънони англаймизки, баъзан динда собит бўлган нарсанинг моҳиятини, машруъ этилиш ҳикматини оддий ақл билан англашнинг иложи бўлмайди. Ана шунда мусулмоннинг чин муслимлик сифати таслим бўлиш, индамай итоат қилиш бўлади. Зотан, унга айни шу сифати учун ҳам "муслим" деган васф берилган. 

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шу маънога ишора қилиб "Агар дин ақл билан бўлганида (яъни, ундаги ҳамма нарса ҳам бизнинг ожиз ақлимизга мос келиши шарт бўлганида) маҳси артилаётганда (масҳ тортилаётганда) унинг усти эмас, ости артилиши муносиброқ бўларди" дейдилар. 

Аллоҳ таолонинг бу динни юборишдаги ҳикматларидан бири ҳам пайғамбар алайҳиссаломни қай биримиз кўпроқ сўзсиз тасдиқлашимиз, у зот суннатларига сўзсиз амал қилишимизни синашдир. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг бошқалардан ортиқ ўлароқ "сиддиқ" деб лақаб олишлари ҳам айни шу нуқтада ўзгалардан анча юқорида турганлари, пайғамбар алайҳиссаломни сўзсиз тасдиқ этганлари сабабли эди. 

Аллоҳ таоло барчамизни шу сифат билан сийласин, ўзининг чин муслим бандаларидан қилсин. Омин.

Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръоннинг етти хил қироати... (давоми)

359 07:30 05.06.2020

Қуръоннинг етти хил қироати...

638 07:00 05.06.2020

Намоздан кейин қўл кўтариб дуо қилиш керакми?

1399 06:37 28.05.2020

"Шу оқсоқ оёқларим билан жаннатга киришни истайман!"

1185 03:00 23.05.2020

Охират бозорига нима олиб боряпсиз?

1039 22:00 21.05.2020

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига ёрдамчи эдилар

586 03:00 14.05.2020
« Орқага