Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

“Ҳажга аталган пулни эҳсон қилса...” – Диний идора кенг муҳокама бўлган саволга аниқ жавоб берди

7099

Ижтимоий тармоқларда ёки давлат ва нодавлат ОАВларда бирор бир юртдошимизнинг Ҳаж сафарига бораман деб тўплаган маблағига кўприк солгани, йўл қургани ва ёки маҳаллага сув тортгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб туради. Ушбу мазмундаги хабарлардан кейин халқимиз орасида қизғин муҳокама бошланади. Кимлардир “баракалла, жудаям савобли иш қилибди”, деса, бошқа томон “Ҳаж Ислом аркон, қодир одамга фарз” деган мазмунда эътироз билдиради. Яна бир қисми эса мазкур ишлар давлад бюджети томонидан амалга оширилиши керак, деган ҳақли фикрни ўртага ташлайди. 

Ниҳоят, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мазкур тортишувларга том маънода нуқта қўядиган жавобни берди.

“Қўшним "Каъбатуллоҳга бормайман, унга кетадиган ҳаражат пулини эҳсон қиламан ёки муҳтож оилага тўй қилиб бераман" деб айтади. Бу қанчалик тўғри, шундай қилса бўладими, буни ҳукми қандай?”

Юқоридаги фикрларга ўхшаган мазкур саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази қуйидаги мазмунда жавоб берди:

“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳаж буюк ибодат. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ вожибдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир”, (“Оли Имрон” сураси, 97-оят). 

Ушбу ояти карима ила ҳаж ибодати фарз бўлган. Маънонинг ўзидан билиниб турибдики, ҳаж ибодати ҳаммага ҳам фарз бўлавермайди. Балки «Одамлардан йўлга қодир бўлганларига» фарз бўлади. Улар кимлар? Улар — соғлом, ҳажга бориб-келишга ва шу даврда оиласини нафақасига етадиган маблағга эга, йўлида хавф-хатар йўқ, аёл киши бўлса, маҳрами бор кишилардир. 

Ушбу шартларни ўзида мужассам этган ҳар бир мусулмонга умрида бир марта ҳаж қилиш фарздир. Улар имкони бўла туриб, ҳаж қилмасалар, катта гуноҳ қилган бўладилар. Шунинг учун ҳам оятнинг охирида: “Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир”, дейилмоқда. 

Яъни кимки имкони бўла туриб, ҳаж қилмаса, Аллоҳ таоло ҳаж қилмаганнинг тоатига ҳам беҳожатдир. Бу ерда имкони бўла туриб, ҳаж қилмаслик куфрга тенглаштирилмоқда. 

Шундан келиб чиқиб, ҳаж зиммасида фарз бўлган киши ҳаж учун йиғган маблағини эҳсон қилиб юбориши тўғри эмас. Балки у зиммасидаги фарз ибодатни адо этиши лозим ҳисобланади. Агар умрида бир марта ҳаж қилган бўлса, иккинчи марта ҳаж қилиши нафл (зиёда) ҳисобланади. Мана шундай киши яна ҳаж қилиши ёки эҳсон қилиши ўз ихтиёрида бўлади. Яъни, хоҳласа иккинчи марта ҳаж қилиши учун йиққан пулини эҳсон қилиши ёки умумий хайрия ишларига сарфлаши афзалдир. Валлоҳу аълам”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

49 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

46 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

92 11:10 18.08.2022

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бошланди

67 10:46 18.08.2022

Эрондаги тошқинлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

77 10:40 18.08.2022

Европарламент Грециядаги сиёсатчиларнинг телефонлари тингланганидан норози

82 10:20 18.08.2022
« Орқага