Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳажжож сотган сандиқ ҳикояси

2251

Бир марта, Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафий ҳарбий юришларидан кўп ўлжалар билан қайтиб келди. Уларнинг орасида қулфланган сандиқ ҳам бор эди. Ҳажжож сандиқни очишни буюрди, Ичидан яна бир қулфланган сандиқ чиқди. 

Ҳукмдор йиғилганларга мурожаат қилиб: "Ким бу сандиқни ичида нималигини кўрмасдан сотиб олади?" – деди.

Йиғилганлардан бир нечта одам ўз нархларини таклиф қилишди ва охири улардан бири 5000 динорга сандиқчани сотиб олди.

Сандиқнинг янги эгаси хурсанд ҳолда, катта умидлар билан уни очди. Қолганлар ҳам нима борлиги жуда қизиқтирар эди. 

Ниҳоят сандиқ очилганда ичидан бир қоғоз чиқди, унда:

"Ким соқол ўстиришни хоҳласа, кўпроқ тарасин", деган ёзув бор эди, холос.

Қиссадан ҳисса: махфий бўлган ҳар нарса ҳам қимматли бўлмас экан.

Баъзан ҳаётимизда бизга на дунёда, на охиратда нафи бўлмаган мавҳум нарсалар кетидан қувамиз. Шунинг ортидан кимлар биландир уришамиз, муносабатларимизни ёмонлаштирамиз. Охирида ўша сандиқ ичидаги ёзувдек арзимас эканлигини биламиз.

Вақтингизни ҳам, молингизни ҳам беҳудага ишлатманг! 

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бугунги ҳаётимиз

192 04:00 16.04.2021

Мусулмонларни ўлдирган террорчи қамоқхонадаги шароитдан норози

806 23:00 15.04.2021

Белгия ва Швейцария санитария чекловларини бекор қилмоқда

188 20:00 15.04.2021

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

235 19:00 15.04.2021

Нукус шаҳрида учта янги масжид қурилиши бошланди

250 18:00 15.04.2021

Ангрен МИБнинг сўконғич раҳбари билан боғлиқ ҳолатни Сенат назоратига олди

382 17:30 15.04.2021
« Орқага