Илм

«Ҳали мени чиқаришадими?!»

1329

Бутун дунё зулматга бурканган эди. Аллоҳдан яратар эди, аммо бошқага ибодат қилинар эди. Аллоҳ ризқ берар эди, аммо бошқага шукр қилинар эди. Обрўлар оёқости қилинган, қизчалар тириклайин кўмилар эди. Бозорларда инсон сотилар эди.   

Сўнг Раҳим бўлмиш Аллоҳ башариятга раҳм қилишни ирода қилди.  

Каъба атрофи бутларга тўла, кишилар бут ва санамларга ибодат қилишар, фақатгина бир киши улардан узоқда ғорда самолару ер ҳақида тафаккур қилар, қурайшнинг дини ботил экани ҳақида ўйлар, Аллоҳ буларнинг дини каби динга рози бўлишдан анча юқори эканини англар эди.  

У башарият байроғини қўлда тутишга ва дунёни ўзгартиришга ҳозир эди.  

Сўнг вақт келди. Ер юзидаги зулматни ёритиш учун биринчи шам ёнди: "Ўқи!".  

Ваҳийнинг қўрқинчи! Ҳолатнинг ваҳимаси! Фариштани биринчи бор кўриш ҳадики!  

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам тоғдан уйларига келиб титраб: "Мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар!", дедилар.  

Тарих Ҳадича розияллоҳу анҳо сингари аёлни кўрмаган. Ҳадича розияллоҳу анҳо онамиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга тасалли бериб, юпатиб дедилар:  

"Аллоҳга қасамки,  У сизни ҳаргиз хор қилмайди. Ахир сиз силаи раҳм қиласиз, рост сўзлайсиз, заифларга ёрдам берасиз, одамлар қилмаган яхшиликларни қиласиз, Ҳақ(йўли) да фалокатга учраганларга ёрдам берасиз".  

Ҳадича розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни олиб амакиваччалари Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига бордилар. У кексайиб қолган эди. Ҳикмат соҳиби эди. Инжил ва тавротни яхши билар, Иброҳим алайҳис салом миллатларида эди.  

Ҳадича розияллоҳу анҳо унга:

- Биродарингиз ўғлидан эшитиб кўринг, дедилар.  

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Варақага бўлган гапни , Жаброил алайҳис салом билан бўлган воқеани айтиб бердилар.  

Варақа бунинг ваҳий эканлигини, олдинги пайғамбарларга ҳам келганини, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу умматга пайғамбар бўлганликларини айтди. Сўнгра бундаги Аллоҳнинг қонунини, тарих давомида ҳақ ва ботил ўртасидаги жангни англаган киши сифатида деди:

- Қани энди ёш бўлганимда эди! Сени қавминг чиқариб юборганида қани энди мен тирик бўлганимда эди!     

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам даҳшатга тушиб сўрадилар:

- Ҳали улар мени чиқариб юборишадими?

Варақа:

- Ҳа. Сенга ўхшаганларга доимо адоват қилинган. 

Набий алайҳис салоту вассалом гўё "нега мени чиқаришади? Мен уларга нима қилдим? Қилган жиноятим нима? Уларнинг молини олдимми? Уларнинг қонини тўкдиммики, мени ватанимдан чиқаришади?- деб сўрагандек бўлдилар.  

Вақт ўтиб чиқарилганликларига ҳақни олиб келганларигина сабаб бўлгани ойдинлашди. Ҳақ золимларга тоғдан ҳам оғирдир.  

Биз бугун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бир парчаларимиз. Бизни ёмон кўрадиган халқлар биздаги ҳақ учун ёмон кўришади. Бу уларга жуда ҳам оғир.   

Қачон қалбингиз сиқилса, мусулмон диёрлар қамал қилинса, шаҳарлар ракета ҳужумига дучор бўлса, руҳлар осмонга учса, оммавий ахборот воситалари шамингизни ўчиришни хоҳласа, сизга қарши одамларни қайраса, сизни террор ва қолоқлик билан айбласа Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан овунинг.   

У зотнинг ҳиро ғоридан илк ваҳийдан қўрқиб тушиб келганларини эсланг, Абу Толиб дарасида сургунда яшаганларини эсланг, Тоифда тошбўрон қилинганларини эсланг, Маккага киришдан ман қилинганларини эсланг, у зотни қатл қилмоқчи бўлганларини эсланг, Уҳудда юзларидан қон оққанини, тишлари синганини эсланг... 

Бу дин сизга соғлом ҳолда етиб келиши учун азизларимиз қанчалар қийналишган... унга ёпишинг, маҳкам тишланг уни...

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қайта назар солиш мумкинми?

610 12:00 28.03.2020

Оиладаги меъёр ва мувозанат

362 07:30 28.03.2020

Уйда хотининг, фарзандларинг борлигини унутма!

607 12:00 27.03.2020

Расулуллоҳ қандай кишиларни суяр эдилар?

1163 08:30 27.03.2020

Ўзингиздан пастга қаранг!

409 08:00 27.03.2020

Аллоҳ йўлида дўстлашиш 

446 22:00 26.03.2020
« Орқага