Янгиликлар

Халифа Ҳафтар урушни охиригача олиб бормоқчи

1212

Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар 14 январга ўтар кечаси тинчлик битимини имзоламаган ҳолда Москвани тарк этди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда. 
Шундай қилиб, кеча Россия пойтахтида Ливияда тинчлик ўрнатиш бўйича бўлиб ўтган музокараларда исталган натижага эришилмади. Миллий тотувлик ҳукумати етакчиси Фаиз Сарож эса битимга қўл қўйган. 

Ҳафтарнинг қўл остидаги қўшинлар ижтимоий тармоқларда “ғалабага эришгунча курашишга тайёр”лигини билдирган. Ливиядан 12 январь куни тўхтатган ўт очишлар қайтадан бошлангани ҳақида хабарлар келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайт Ливияда парокандалик ҳукм сурмоқда, мамлакатда икки ҳукумат иш олиб бормоқда. Генерал Халифа Ҳафтар ўтган йилнинг апрелидан бери пойтахт Триполини қўлга киритиш учун уриняпти. 

Халифа Ҳафтар ўт очишни тўхтатишни рад этди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ: Баъзи давлатлар ҳали ҳам Ливияга қурол етказиб беряпти

296 11:20 27.01.2020

Эрдоған: «Террорчи билан бир столда ўтирмайман!»

1552 19:20 22.01.2020

Ливия: ҳаммаси яхши бўладигандек, лекин умид кам...

303 13:40 20.01.2020

Эрдоған ливиялик генерал Ҳафтарга таҳдид қилди

1814 17:20 15.01.2020

Халифа Ҳафтар ўт очишни тўхтатишни рад этди

924 11:20 10.01.2020
« Орқага