Ислом

Халифа ва шикоятчи

1539

Умар ибн Абдулазиз ҳаётидан бир ажойиб ривоятни Мосул қозиси Яҳё ибн Яҳё ал-Ғассоний етказди.

«Бир куни Умар ибн Абдулазиз сотувчиларни кузатиш ва нархларни билиш учун Ҳумс бозорларини айланиб юрарди. Қизил кийим кийган бир киши унинг ёнига келиб:

–  Эй мўминлар амири! Сизнинг олдингизга жабрланган, мазлумлар келиб арзини айтишини эшитгандим,  – деди.

Умар ибн Абдулазиз жавоб берди:

–   Ҳа, шундай.

У деди:

– Мен узоқ ерлардан келдим. Мазлумман.

Умар ибн Абдулазиз сўради:

–  Сенинг оиланг қаерда?

–  Аданда, – деб жавоб берди мусофир.

Умар ибн Абдулазиз айтди:

- Аллоҳга қасамки, албатта сизлар яшаётган жой бу жойдан анча узоқда экан.

Яқинлашиб Умар ибн Абдулазиз уни саволга тутди:

– Хўш, қандай зулмга дучор бўлгансан?

У жавоб берди:

–  Сизнинг номингизни сотганлардан бири менинг еримни тортиб олди.

Халифа Умар ибн Абдулазиз Адандаги ҳоким Урва ибн Муҳаммадга қуйидаги мазмундаги хатни ёзди: "Бу хатимни олганингда, бу мактубни олиб борган кишидан исботловчи далилларни тингла ва агар ҳақиқат унинг тарафида эканлиги аён бўлса, унга тегишли нарсани бер! Бу унинг ҳаққидир».

У хатни муҳрлаб, мусофирга берди.

У кетмоқчи бўлганида, халифа унга:

–  Бироз сабр қил. Сен узоқдан келгансан. Ва бу ерга келиш учун кўп пул сарфлагансан. Йўлда янги кийимларни эскириб, уловинг ҳам толиққан, – деб бу одамнинг зарарини ҳисоблаб чиқишни буюрди. Ўн бир динор чиқди. Умар ибн Абдулазиз унга бу пулни берар экан, деди:

–  Одамларга айтгинки, энг узоқ жойлардан ҳам шикоят қилиш учун менинг олдимга келишларига ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслиги керак.»

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жангарилар халифа Умар ибн Абдулазизнинг қабрини таҳқирламоқда

3835 14:35 29.05.2020

Фарзандларим келажагини таъминлашим керак, десангиз...

2092 07:00 22.04.2020

Ҳеч қачон Аллоҳдан бошқа ила қасам ичмади

803 09:00 15.04.2020

Салафи солиҳлар кимдан таажжубланади?

938 16:40 21.01.2020

Умар ибн Абдулазиз даврида илмга эътибор (биринчи мақола)

1213 15:05 28.09.2019
« Орқага