Янгиликлар

Ҳалок бўлган икки аёл ким?

1841

Сардоба фожиаси оқибатида қурбон бўлган олти фуқаронинг рўйхати ҳамон эълон қилинмади. 

Мен дарров ҳалок бўлган аёллар ҳақида ўйлай бошладим. Фарзандлари бормикан? Уларни қутқараман деб ҳалок бўлдимикан? Фарзандлари бўлса, нечта бола "шум етим" бўлди? Уларнинг тақдири... Балки болалари йўқдир.

Қурбонлар шахсини билмаганимиз учун, турли тахминлар қилаверамиз...

Умуман, инсоний йўқотишлар энг оғири, ўрни тикланмайдигани ва кўп тақдирларга таъсир ўтказадигани. 
Аллоҳ уларни раҳматига олган бўлсин! 

P. S.: Сардобада ҳалок бўлган аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари йўқ.

Ички ишлар бошқарма бошлиғи Шавкат Мавлоновнинг маълум қилишича, ҳалок бўлган аёлларнинг бири 1955 йилда туғилган, фожиа пайти турмуш ўртоғи билан далада бўлган. Турмуш ўртоғи иккиси вафот этган. Вояга етмаган фарзандлари йўқ.

«Сардоба» фалокатида қанча одам ҳалок бўлди?

«Сардоба» фожиаси: жиноят иши бўйича 4 хил тергов версияси текширилмоқда

Иккинчи аёл ногиронлиги бўлгани туфайли вақтида қочиб чиқа олмаган. Унинг ҳам вояга етмаган фарзандлари йўқ. 

Ҳалокат пайти бошқа-бошқа жойларга тушиб қолган барча оилалар ҳозирда ўзаро топишган.

Шаҳноза Соатова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон: ҳарбий машқлар пайтида 19 киши ҳалок бўлган

533 17:40 11.05.2020

Туркманистон: довулда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ва бедарак кетган

1437 14:00 02.05.2020

Бухородаги кучли шамол: ўнлаб жароҳатланганлар ва ҳалок бўлган бор

1169 11:28 28.04.2020

Ливия пойтахти учун жангларда минглаб киши ҳалок бўлди

674 17:30 06.04.2020

Эроннинг баъзи ҳудудларини сел олди

707 22:30 01.04.2020
« Орқага