“Ҳалол маҳсулотларга қарши охиригача курашаман”

17:20 11.10.2018 3618

Хитойнинг Шинжон мухтор туманида “ҳалол” стандартидаги маҳсулотларга қарши кураш кампанияси бошланди. Бу ҳақда туман прокуратураси Wechat ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Саккизинчи октябрь куни Шинжондаги Коммунистик партия котиби Луи Мин раислигидаги “Ҳалол” стандартидаги маҳсулотларга қарши қатъий кураш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтган.

Унда “анъанавий тафаккур ва ҳалол маҳсулотларга қарши кураш”нинг аҳамияти ҳақида сўз борган. Йиғилиш қатнашчиларининг фикрича, партия аъзолари атеист бўлиши ва таомга нисбатан алоҳида талаблар қўймаслиги зарур.

Иштирокчилар шундай қасам ичган: “Мен – Хитой коммунистик партиясининг содиқ аъзосиман. Менинг диним – марксизм. Мен ҳеч бир динга ишонмайман ва “ҳалол” стандартидаги маҳсулотларнинг тарқалишига охиригача курашаман”.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!