Маҳсулотларга ҳалол сертификатини беришда мазҳаблар масаласи

16.08.2019 14:55 1007

Аввал хабар берганимиздек, Миллий матбуот марказида “ҳалол” стандартлари талаблари асосида маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш ва мамлакат истеъмол бозорини сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилишда Аккредитация марказининг ўрни” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Azon.uz мухбири маҳсулотларга ҳалол сертификатини беришда мазҳаблар масаласида қандай йўл тутилишини сўради.

Саволга Тошкент шаҳар Бош имом-хатиби ёрдамчиси Исомиддин Аҳроров жавоб берди.