Ҳалол туризм

14:20 07.12.2018 220

Диний амалларни тўла-тўкис бажарадиган, қисман бажарадиган ва эътиборсиз мусулмон сайёҳлардан, бораётган мамлакатларида қайси шароитларнинг бўлиши зарурлиги сўралганда улар қуйидагича жавобларни берганлар:

Унга кўра барча тоифа мусулмонлар бораётган мамлакатларда ҳалол овқатланиш шароити бўлишига бир овоздан овоз берган.

Иккинчи даражадаги талаб, намоз ўқишга шароит бўлиб, кўпчилик мусулмонлар намоз ўқиш учун шароитнинг мавжудлигига қараб саёҳат масканларид танлашганини айтишган.

Таҳоратхоналардаги шароит ҳам, деярли кўпчилик мусулмонларни қизиқтирган.

Диний амалларни тўла-тўкис бажарадиган мусулмонлар учун, юқоридагилардан ташқари, Рамазонда рўзадорлар учун шароитлар, диний ақидасига зид нарсаларнинг мавжуд эмаслиги ва алоҳида (аёл ва эркаклар учун ёки бир оила учун) шароитларнинг мавжуд эканлигига ҳам эътибор қаратиш кераклигини айтганлар.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон ҳам мусулмон ўлкалардан кўпроқ сайёҳларни жалб қилиши учун, уларнинг талабларидан келиб чиқиб шароитлар яратиб бериши мақсадга мувофиқ бўлади.

Саид КОМИЛ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!