Таҳлил

Ҳалол туризмини идрок этиш: невроиқтисодий назар (Индонезия мисолида)

750

2017 йили Президент Жоко “Жокови” Видодо томонидан собиқ Шариат Молияси Миллий Қўмитаси (ШММҚ) расман ташкил қилинганида, Ислом иқтисодиёти тарафдорларининг аксарияти бунга ишончсизлик билан қарагандилар. Улар норозилиги асосан ташкилот номидаги “молия” (“иқтисодиёт”нинг ўрнига) атамаси билан боғлиқ эди.

Таъкидлаш жоиз, “Ислом молияси”нинг сўнгги 3 декада давомидаги тараққиёти мамлакат иқтисодиётига айтарли йирик ҳисса қўшмагани боис бу масалага нисбатан ишончсизлик уйғониб қолганди. Бироқ, бугун Индонезия Ислом иқтисодиёти бош режасига кўра ШММҚ ҳалол саноати концепцияси орқали иқтисодиётнинг реал секторига асосий эътиборни қарата олди.

Аммо баъзилар, шу жумладан сиёсатчилар ҳам, ҳалол саноатининг жорий этилиши давлатнинг ижтимоий хилма-хиллигига, айниқса туризм каби ижтимоий-маданий соҳаларга путур етказиши мумкинлигидан ҳавотирга тушишмоқда. Биз ушбу масалани янги, тез суратлар билан ривожланаётган невроиқтисод соҳаси жиҳатидан муҳокама қиламиз.

Невроиқтисод ўзи нима? Ушбу атама инсоннинг иқтисод, неврология, психология ва компьютер илмларини бирлаштирган ҳолда қарорлар қабул қилишини баҳолашга қаратилган ўзаро фанлар соҳасига нисбатан ишлатилади. Невроиқтисод муҳокамаси ҳалол туризми билан боғлиқ мантиқсиз иқтисодий қарорлар бошқотирмасига ечим бериши мумкин.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, мусулмон сайёҳларнинг аксарияти асосан мусулмонлар учун дўстона муносабат мавжуд бўлган мамлакатларга саёҳат қилишни маъқул кўрадилар. Бунинг учун қўшимча ҳақ тўлашга ҳам тайёрлар. Бошқача қилиб айтганда, улар диний қадриятлар учун юқори қийматда савдо қилишади.

Иқтисоддаги ҳукмрон тенденция ушбу феноменни тушунтириб беришга ожизлик қилса, невроиқтисод бунга инсон мияси таҳлилидан келиб чиқиб истиқболли жавобни бермоқда.

“Маънавиятингиз(кўнглингиз) нархи: нотажрибавий муқаддас қадриятларнинг неврал шохиди” сарлавҳали илмий мақолада шу маълум бўлдики, диний эътиқод мияда фойда ва зарарсиз қарорлар қабул қилишга йўл очувчи муайян бир қисмни фаоллаштирар экан. Улар дин бўйича нима рухсат этилган(мумкин) ва нима таъқиқланган(мумкин эмас) эканини ҳисобга олиш орқали деонтик(руҳий) мантиқни ишга туширадилар

Одатий қарашлар, фойдани камайтиришига асосланган ҳолда улар иқтисодга йўналган кишиларнинг таъминланганлик даражасини туширади, дея юқоридаги қарорлар қабул қилиш жараёнига зид бўлиши мумкин. Бироқ, изланишлар шуни кўрсатадики, динга асосланиб қарорлар қабул қилиш кишилар фаровонлигига ижобий таъсир қилади. У ҳаётдан қониқиш, яхши соғлиқ ва бахтга туртки бўлади. У ҳатто келажакдаги инсон онг-ҳаёлидаги “тушкунлик ишоралари”нинг асосий ишлаб чиқарувчиси бўлган миянинг камарсимон кортекси фаоллашуви даражасини пасайтиради.

Шу каби ўзгача қарорлар қабул қилиш жараёнидан бизнес орқали фойда олиш энг муҳим жиҳат ҳисобланади. Мазкур истеъмолчилик эффекти бизга мусулмон саёҳатчиларининг дискриминацияси бизнес қанчалик зарар кўриши ва фойда олиши мумкинлигини кўрсатади. Ҳалол туризми таклифи бизнеслар учун нафақат дунё бўйлаб мусулмон сайёҳларининг ортишига, балки, улар учун қўшимча ҳақ белгилашга ҳам имкон беради. Шу боис, бундан мавжуд бизнес ҳам, мусулмон сайёҳлари ҳам фойда кўради.

Афсуски, бугун кўпчилик ҳалигача соҳанинг мазкур устун жиҳатларини кўра олмаяптилар. Бунда Шарқий Нуса Тенггара(провинцияси)даги Лабуан Бажо тўлқинлантирувчи мисол бўла олади. Мусулмон-камчиликлари манзиллари бўлмиш Япония, Жанубий Корея, Тайланд, Шри-Ланка ва Сингапурдан фарқли ўлароқ, маҳаллий сиёсатчилар ҳали ҳалол туризмини бизнес имконияти сифатида кўришлари керак бўлади. Улар ҳалол туризмининг татбиқ этилиши ижтимоий ва маданий барқарорликка путур етказишидан қўрқишади.

Бу фараз ҳалол туризмнинг ўзини нотўғри тушунишдан келиб чиқиши мумкин. Ваҳоланки, ҳалол туризми кўпроқ мусулмонларнинг дўстона муҳит билан таъминланишини, уларга саёҳат давомида ўз диний амалларини бажаришга шароит яратишни билдиради. Бу турли кўринишда жумладан, ҳалол овқатлар, эътиқод қулайликлари ва талабга мос ювиниш хоналари бўлиши ҳам мумкин.

Индонезия Университетининг Ислом Иқтисоди маркази ўтказган сўровга кўра азоннинг жамоавий эшиттирилиши, меҳмонхоналарнинг Қуръон китоблари билан таъминланиши ва эркак ҳамда аёллар учун алоҳида ўриндиқлар ўрнатилиши юқоридаги асосий шарт-шароитларга нисбатан камроқ аҳамият касб этади.

Албатта мазкур имтиёз ва қулайликларнинг таъминланиши мусулмон камчиликлари манзилларининг ҳеч қандай ижтимоий-маданий қадриятларни ўзгартирмайди. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида туризм бизнеси ҳам мусулмон сайёҳларининг алкоголь ва чўчқа гўшти каби ҳалол бўлмаган маҳсулотларни рад этишлари ҳисобига бузилмаслиги лозим. Худди веган, вегетариан ва пескатарианлар (балиқ гўштидан бошқа гўшт истеъмол қилмайдиганлар)га кўплаб ресторан ва ҳаво йўллари томонидан ҳеч муаммосиз турли менюларнинг таклиф қилинаётгани каби.

Аслида, бу бизнесда мусулмон сайёҳлари ва маҳаллий кишилар ўртасидаги ўзаро таъсир муқаррардир. Лекин бу мусулмон камчиликлари ҳудудлари учун хавф туғдирадиган ҳолат эмас. Невроиқтисод эса динийлик миянинг киши эътиқоди намоён этилиши учун муҳим аҳамият касб этувчи соҳасининг, аниқроғи чап темпоропариетал кесишмасининг фаоллигини ошириши билан янада аҳамиятли.

Нанянг Университети вакили Жон Ҳендерсон томонидан Япония Ҳалол туризмида мусулмон сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги ўзаро муносабатлар устида олиб борилган тадқиқот буни тасдиқлайди. Ҳендерсоннинг хулосаларига кўра, мусулмон сайёҳлари саёҳат давомида баъзи диний масалалар бўйича муросага мойил бўлишган. Айнан мусулмон бўлмаган ҳудудларга саёҳат қилиш хулқ атворининг ўзиёқ уларнинг очиқлиги ва маҳаллий маданиятга нисбатан қизиққонлигидан далолат беради.

Мусулмон сайёҳлари дунё туризм саноатида демографик жиҳатдан энг тез ўсиб бораётган гуруҳлардан бири ҳисобланади. Хусусан, 2026 йилга келиб улар томонидан қилинадиган сарф-ҳаражатлар 300 миллиард АҚШ долларига етиши тахмин қилинмоқда. Шу боис бугун машҳур саёҳат манзилгоҳлари мусулмон сайёҳларни жалб этиш ва ўз ҳудудларида сарф-харажат қилишларига замин яратиш борасида ўзаро беллашувга киришганлар. Уларнинг талаблари жуда ҳам оддий: диний одатларни адо этиш учун шарт-шароит яратилиши. Бу улар учун ҳаётдан қониқиш ва омадли саёҳат имконини беради. Агар “ҳалол” атамаси туризм учун ўта кучли деб ҳисобланса, улар “Мусулмонларга дўстона” туризм атамасини ҳам ҳеч муболағасиз қабул қилишаверади.

***

Муаллифлар: Ваҳю Жатмико - Бирлашган Қиролликдаги Дурҳам Университетининг Ислом молияси фанлари номзодидир.

Азизон - Бирлашган Қиролликдаги Ворвийк Университети Хулқ-атвор ва Иқтисод фанлари бўйича магистр ҳисобланади. Улар Бирлашган Қиролликдаги Шариат Иқтисодий Жамиятининг аъзоларидир.

Мақола The Jakarta Post нашридан таржима қилинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Индонезияда зинонинг расман тақиқланиши кутилмоқда

1613 14:32 20.09.2019

Абдулазиз Комилов Индонезия элчихонасига ташриф буюриб, таъзия изҳор этди

568 12:44 16.09.2019

Индонезияни демократияга олиб чиққан собиқ президент вафот этди

625 12:19 12.09.2019

Исломни индонезияликлардан ўргандим

4350 15:43 03.09.2019

Индонезиялик аёл ҳажга бориш учун 26 йил чиқинди тўплади

1214 10:30 23.08.2019

Индонезия пойтахтини кўчириш режаси расман тасдиқланди

630 12:30 03.08.2019
« Орқага