Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халқ банкида Исломий дарча очилади

3090

2020 йилнинг 2 декабрь куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) нинг ХСРИК бош директори жаноб Айман Амин Сежиний ва Ўзбекистон Республикаси Халқ Банкининг Бошқаруви раиси жаноб Фарҳод Исломович Саломов Халқ банкида Исломий дарча очилиши муносабати билан маслаҳат хизматлари тўғрисидаги Битимни имзолади.

Кўзда тутилган Исломий дарча Халқ банки учун яхши фойда келтирадиган  Исломий дарчалардан бири бўлиш ва Ўзбекистонда исломий маҳсулот ва хизматларни таклиф қилиш имконини беради. Натижада, Банк ўз маҳсулотларини, молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва даромадини ошириш имкониятига эга бўлади. Исломий дарча орқали таклиф қилинадиган хизматлар мамлакатда кичик ва ўрта бизнес субъектларини ва жисмоний шахсларни молиялаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим рол ўйнаши кўзда тутилган.

Ушбу муносабат билан жаноб Сежиний қуйидагича изоҳ берди: “Ушбу хамкорлик Халқ банки билан стратегик шериклик бўлиб, Ўзбекистондаги банк ва Исломий молия саноятини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу стратегик ташаббус орқали ХСРИК Халқ банкига Шариат тамойиллари, бухгалтерия ҳисоби, Исломий банкчиликка мўлжалланган информацион технологиялари, кадрлар ва ҳуқуқий жиҳатларни қамраб олган умумий ечимларни тақдим этиш ва Исломий банкларда кенг назарий билмлар бериш орқали Халқ банкининг биринчи Исломий дарчасини очишга ёрдам беради. Ташкилотларимиз ўртасидаги ушбу муваффақиятли ҳамкорлик узоқ муддатли стратегик шерикчилигимизни кучайтиради.”

Ўз навбатида, жаноб Фарход Саломов қуйидагиларни қўшимча қилди: “Бугунги кунда молия бозорида Ислом банки маҳсулотларига бўлган талаб улкан салоҳиятга эга ва келгусида ушбу хизмат турига талаб янада ортишига ишонамиз. Бундан ташқари, ушбу янги ҳамкорлик, бизнинг мижозларимизнинг бугунги кундаги талабини қондириш ва икки томон учун самарали бўлган воситаларни тақдим этади.”

Батафсил маълумот учун www.xb.uz га ташриф буюришингиз мумкин. 

Музаффаржон Низомиддинов, Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси катта ходими, МДҲ бўйича проект менежери

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

80 13:10 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

233 12:40 18.08.2022

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

94 12:20 18.08.2022

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

180 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

95 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

131 11:10 18.08.2022
« Орқага