Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халқаро атом энергияси агентлиги Россиядан Запорожье атом электр станциясини тарк этишни талаб қилди

486

Халқаро атом энергияси агентлиги МАГАТЭ принципиал позицияни эгаллади ва Россиядан ўз қўшинларидан Запорожье атом электр станциясини тарк этишни талаб қилмоқда.

Бу ҳақда Украина Президенти маҳкамаси маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди, деб хабар беради РБК-Украина. 

"Улар Халқаро атом энергияси агентлигидан ушбу объектни қонуний равишда" Росатом"га тегишли деб тан олишни, у ерда ишлаб чиқариш жараёни билан шуғулланадиган рус жамоасини ташкиллаштиришни талаб қилмоқчи эдилар. Шундан сўнг, иш бошламоқчи бўлган", деди Подоляк.

Унинг сўзларига кўра, станцияда ишлаб чиқариш жараёни билан шуғулланадиган бошқа бирон бир юридик гуруҳ, яъни украин бўлмаган жамоа бўлмайди.

"Бу, умуман олганда, руслар учун қулай эмас. Улар Запарожье атом электр станциясини ушлаб туриш учун ҳеч қандай мададга эга эмас. Ҳозир вазият шундайки, Россия бу ерда вақтинча тўсиқлар қўйиши мумкин. Ҳарбий жиҳатдан Запорожье вилояти кутилмаган воқеаларга дуч келиши мумкин. Бунинг учун аллақачон қарши ҳужумга тайёргарлик кўриш бошланган", - дея қўшимча қилган маслаҳатчи.

Aввалроқ, Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэл Гросси Росатом бош директори Aлексей Лихачев билан Истанбулда музокаралар олиб борганини хабар қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни рус қўшинлари Запорожье атом электр станцияси ҳудудини ўққа тутди. Станция инфратузилмасига камида 12 та зарба келиб тушган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

272 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

429 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

213 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

166 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

226 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

160 12:15 27.01.2023
« Орқага