Янгиликлар

Халқаро Донорлар куни муносабати “Яхшилик қил, албатта қайтади“ акцияси ўтказилади

381

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда 14 июн - Халқаро Донорлар куни муносабати билан “Яхшилик қил, албатта қайтади“ шиори остида ёшлар акцияси ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

“Ёшлар” ойлиги доирасида Тошкент шаҳар қон қуйиш станцияларида ўтказилаётган акция Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ҳамда 11 та туман маҳаллий Кенгашларининг фаоллари, “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси аъзолари ва бошқа кўнгиллиларни бир мақсад йўлида бирлаштирмоқда. Анъанага айланган мазкур хайрия тадбири фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилган.

Мазкур жараёнда фаол иштирок этган кўнгиллиларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан эсдалик совғалари топширилади. 12 июндан бошланган акция 14 июнгача давом этади. Тошкент шаҳри бўйлаб Қон қуйиш марказларида ўтказилаётган “Яхшилик қил, албатта қайтади“ акциясида сиз ҳам иштирок этинг ва биз билан бирга инсонларнинг соғлиғини тиклаш, умрини узайтиришга ҳисса қўшинг!

Маълумот ўрнида шаҳримиздаги қон қуйиш станциялари жойлашган манзилларни эслатиб ўтамиз.

1. Республика қон қуйиш маркази. Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси 138 уй.

2. Қон препаратлари илмий ишлаб-чиқариш корхонаси. Яшнобод тумани, М. Риёзий кўчаси 2 уй.

3. Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти. Чилонзор тумани, Чилонзор 6-даҳа, 42 уй.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Блогер 60 нафар талабанинг шартнома пулини тўлаб берди

2806 12:28 02.10.2019

Диққат акция! Кўзи ожиз юртдошларимиздан ёрдамингизни аяманг

1255 11:20 08.05.2019

Янгиқўрғонлик имомлар беморларга ёрдам бериш мақсадида хайрия акциясини бошлашди

709 15:40 20.02.2018

Ижтимоий тармоқларда дўппи кийиш акцияси бўлиб ўтмоқда

2174 22:00 08.01.2018
« Орқага