Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халқаро Имомлар кенгаши Пекин Олимпиадасини бойкот қилишга чақирди

3227

Мусулмонларнинг нодавлат ташкилотларидан бири бўлган Халқаро Имомлар кенгаши мусулмонларга 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига боришни тақиқлади. Тақиқ Хитойда яшаётган уйғур мусулмонларига нисбатан зулм билан боғлиқ, дейилади кенгашнинг веб-сайтидаги баёнотда.

Олимпиадада қатнашиш «уйғурларни геноцид ва этник тозалашга масъул бўлган золим ва деспотик режим манфаатларига бевосита хизмат қилиши» таъкидланган.

Қўшма Штатлар, Австралия ва Буюк Британия ҳам ўйинларни бойкот қилишга чақирган: улар ўз дипломатларини Хитойга юборишдан бош тортди. Швеция ҳам бу ҳақда ўйламоқда.

Хитойнинг Шинжон вилоятида бир неча миллион уйғурлар - туркий мусулмонлар яшайди. Европа ва Америка оммавий ахборот воситалари бу этник гуруҳ вакиллари мамлакат ҳукумати томонидан давлат лагерларида ҳибсда сақланиб, меҳнатга мажбурланаётгани ҳақида узоқ вақтдан буён бонг урмоқда. Бундан ташқари, у ерда яшовчи мусулмонларга ўз фарзандларига анъанавий исм қўйиш тақиқлангани, улар чўчқа гўшти ейишга ва спиртли ичимликлар ичишга мажбурлангани айтилади. Тармоқда ҳукмрон миллат вакилларини уйғур оилаларига кўчириш ва уйғур аёлларини бепушт қилиш ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлган.

Пекин Олимпиадаси 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинлик маҳбуслар Исроил судларига бойкот эълон қилди

1449 16:05 04.01.2022

Финляндияда Исроил товарлари импортини тақиқловчи қонун лойиҳаси таклиф этилди

1733 15:30 27.12.2021

Хитой Олимпиадаси: дипломатик бойкотга қўшилганлар сафи кенгайяпти

2541 10:50 09.12.2021

Хитойда ўтказиладиган Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот: сабаби – уйғурлар

2354 13:16 07.12.2021

Баҳрайнлик депутат Ҳиндистон мусулмонларига нисбатан зўравонликларни қоралади

1398 18:15 13.11.2021
« Орқага