Янгиликлар

Халқаро жиноят суди Фаластиндаги уруш жиноятларини текширмоқчи

433

Халқаро жиноят суди прокурори Фату Бенсуда Фаластин ҳудудида содир этилган уруш жиноятларини текширмоқчи эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 
У бошламоқчи бўлган суриштирув нафақат Исроил содир этган уруш жиноятларини, балки айрим фаластинликларни ҳам қамраб олади.

Бенсуданинг сўзларига кўра, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили, Шарқий Қуддус ва Ғазо секторида содир этилган уруш жиноятларини текшириш учун асос бор. “Ҳудудда уруш жиноятлари юз берган ва юз беряпти”, – деди у. 
Уруш жиноятлари текширилишини Фаластин талаб қилган. 
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу эса Халқаро жиноят судининг Фаластинда суриштирув ўтказишга ваколати йўқлигини таъкидлади. 


“Бу суд фақатгина суверен давлатлар томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқа олмади. Фаластин ҳеч қачон суверен давлат бўлмаган”, – деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони подшоси ва унинг ўғли Исроил борасида якдил эмас

1372 13:55 19.09.2020

Фаластинлик оиланинг қотилини ҳимоялаш учун 400 минг доллар йиғилди

1323 22:00 18.09.2020

АҚШ Фаластин президентини алмаштирмоқчими? 

1035 19:20 18.09.2020

Фаластинлик оилани ёқиб юборган мутаассиб яҳудийга ҳукм ўқилди

1555 10:25 15.09.2020

Фаластинда Араб давлатлари лигасини “дафн қилишди”

1593 16:57 12.09.2020

Баҳрайн ҳам Исроил билан яқинлашади. Фаластин унутилдими?

596 09:29 12.09.2020
« Орқага