Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халқаро стартаплар танловида Ўзбекистон номидан IMAN қатнашади

1693

IMAN компанияси Seedstars World Competition – энг йирик халқаро стартарплар танлови финалида Ўзбекистон номидан иштирок этадиган бўлди.

Компания танловнинг миллий турида ғолиб бўлди ва энди 2021 йил апрел ойида бўлиб ўтадиган, мукофот жамғармаси 500 000 долларни ташкил этадиган финал босқичида Ўзбекистон номидан иштирок этади. 

Компания бугунгача ҳам Ўзбекистон шарафини дунё миқёсида ҳимоя қилган бўлиб, Entrepreneurship World Cup чемпионати натижаларига кўра дунёдаги энг яхши стартаплар юзталигига кирди ва 1 000 000 доллар миқдоридаги мукофотни ютиб олди.

IMAN учта маҳсулот: электрон савдо майдончаси, сармоя ва муддатли тўлов хизматини бирлаштирган дунёдаги биринчи иловадир. Ҳар бир хизмат турли платформалар билан интеграциялашиган алоҳида маҳсулот ҳисобланади. Илованинг ўзига хослиги шундаки, барча хизматлар ислом молияси тамойилларига мувофиқ ишлайди ва камида 1 000 000 сўмга эга бўлган ҳар қандай шахс инвесторга айланиши мумкин.

«Дунё бўйича 700 миллион мусулмон анъанавий банк ва омонат хизматларидан эътиқодига зидлиги туфайли фойдалана олмайди. Ўттиз миллиондан (аҳолининг 90 фоизи) ортиқ мусулмон яшайдиган Ўзбекистонда ислом молияси маҳсулотларини таклиф этадиган банк мавжуд эмас ва шу сабабли ҳам IMAN таклиф этаётган хизмат янада долзарб ҳисобланади. Биз инвесторларнинг даромад кўришига ва ҳаридорлар ҳаётини максимал даражада қулай ва осон қилувчи содда, тушунарли тизимни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Биз нафақат инсонларни ягона фалсафа атрофида бирлаштирдик, балки сармоядорларга сармоя киритиш орқали даромад олиш билан бирга инсонларнинг ҳаёт даражасини оширишига имкон бера олдик. Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда фуқароларининг 10 000 000 доллардан ортиқ пуллари “тўшаклари остида ётибди”. Шу каби маблағлардан фойдаланиш имкониятини IMAN га тақдим этган ҳар қандай шахс сармоядорга айланиши мумкин», – дейди IMAN компанияси асосчиси ва бош директори Рустам Раҳматов.

Манба : iman.uz


Telegram : @imanuzb

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Журналист ҳуқуқи бузилса, уни қайси қонун ҳимоя қилади?

34 18:00 25.09.2021

Бангладеш роҳинжалар масаласида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради

62 17:15 25.09.2021

Шавкат Мирзиёев уни ишдан кетказмоқчи бўлганлар ҳақида гапириб берди

414 16:35 25.09.2021

«Афғонистон гуманитар инқироз ёқасида турибди» – Имрон Хон

98 15:50 25.09.2021

Япония БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилишга чақиряпти

135 14:45 25.09.2021

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида ўн минг ўринли масжид қурилади

215 13:50 25.09.2021
« Орқага