Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Халқаро суд Мьянмага: “Роҳинжаларни ҳимоя қилинг”

850

БМТ Халқаро суди Мьянма роҳинжаларни ҳимоя қилиш учун зудлик билан керакли чораларни кўриш кераклиги ҳақида қарор чиқарди, дея хабар бермоқда DW.  

Гамбиянинг роҳинжалар геноциди ҳақидаги шикояти ортидан чиқарилган ушбу қарор якуний эмас. Мьянма тўрт ой ичида қабул қилинган чоралар ҳақида ҳисобот тайёрлаши зарур. Якуний қарор чиққунга қадар ҳисоботларни йилда икки марта топшириши керак бўлади. 

Гамбиянинг БМТ Халқаро судига йўллаган шикоятида Мьянмада 2016 йилдан бери минглаб роҳинжа ўлдирилгани, уларнинг қишлоқлари ер билан битта қилингани, аёллари ва болалари жинсий зўрлангани ҳамда 700 мингдан ортиқ роҳинжа қочишга мажбур бўлгани айтилган. 

Мьянма ҳукумати эса мусулмон роҳинжаларнинг геноцидга учраганини рад этиб келади. 

БМТга кўра, роҳинжалар дунё бўйича зулмга энг кўп учраган этник озчиликдир. 

 

Британия парламентида мусулмонлар сони ортди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро судда Қатарнинг БААга қарши даъвоси кўриб чиқиляпти

630 09:22 01.09.2020

Халқаро суд Ливиядаги ҳарбий жиноятларни текширади

337 14:00 08.07.2020

Уйғурлар Хитой устидан Халқаро Судга мурожаат қилишди

2147 14:55 07.07.2020

Эрон АҚШ санкциялари устидан Халқаро судга мурожаат қилди

957 14:10 06.07.2020

Халқаро жиноят суди Қаззофийнинг ўғлини жавобгарликка тормоқчи

666 09:30 06.05.2020
« Орқага