Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ҳамжинсбозлик кўринишлари бўлган фильмни ким тақиқлай олади?

4076

Бундан бир неча кун олдин Тошкент шаҳрида жойлашган кинотеатрлардан бирида бесоқолбозлик саҳналари бўлган АҚШ  фильми ҳақида мақола чиқарилган эди.

Oчиқдан-очиқ ҳамжинсбозлик, ЛГБТ ташвиқоти бўлган бу фильмни нафақат диний, балки умуминсоний ахлоқ-одоб жиҳатидан ҳам асло оқлаб бўлмайди. Шу куннинг ўзида “Ўзбеккино” билан боғланганимизда улар тарафидан жуда кучли реакция бўлганди, биз ниҳоят чора кўрилар экан деб ўйлагандик. Бироқ бугун ўша бетамиз кинонинг ҳозирги кунда ҳам кунига саккиз марта (!) қўйилаётганига гувоҳ бўлдик.

Бу вазият тегишли ташкилот вакиллари томонидан нечоғлик ўрганиб чиқилганлигини билиш учун аввало Маданият вазирлиги билан боғландик. Лекин ҳар доимгидек Маданият вазирлигига боғланиб бўлмади. Кейинги уринишимиз Республика маънавият ва маърифат маркази бўлди. Бизга Марказ раҳбарининг матбуот котиби – ахборот хизмати масалалари бўйича маслаҳатчиси Раззоқ Нуралиевич Шаймарданов жавоб берди. Биз Раззоқ Шаймардановдан Тошкент шаҳри кинотеатрларидан бирида бесоқолбозлик саҳналари бўлган фильм намойиш этилаётгани, бундай ахлоқсизликни олдини олиш учун Республика маънавият ва маърифат маркази қандай ишларни амалга ошираётгани, бу масалани ўрганиб кўриш кераклигини сўраганимизда,  Раззак Шаймарданов «Ўрганиш, муносабат билдириш учун раҳбарият номига хат бўлса, ёзма жавоб берар эдик. Албатта, ўрганиб маънавиятимизга зид бўлган бундай ахлоқсиз фильмларни кинотеатрларда қўяётганларга чора кўриш даражасигача олиб борар эдик. Ўрганиш, шунчаки қолиб кетмаслиги керакда. Яшанглар юракларинг ёнаяпти. Болажонларимизни асрашимиз керак. Хат билан чиқинг. Кучлироқ ўрганамиз» деб жавоб берди. 

Шундан сўнг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги  матбуот котиби Дилислом Отабеков билан боғландик. 

“Республиканинг барча кинотеатрлари репертуари Кинематография агентлиги кинопрокат бўлими томонидан назорат қилинади. Бунда халқаро кинофильмларнинг асосан аннотацияси ўқилади ва тизери кўрилади. Сўнг прокатга рухсат берилади. Сизнинг мурожаатингиз бўйича кинокартинанинг ҳам тизери кўрилган ва аннотацияси ўқилган. 

Кинопрокат фильмни тўлиқ кўриб чиқди, эндиликда кинокартинадаги сиз келтирган эпизод қўйилмайди” деди Дилислом Отабеков.  

Қизиғи шундаки, бу кинодан қандай маънавий озиқа олиш мумкин? Чет эл фильмини тўлиқ кўрмасдан, фақат аннотациясини ўқиб ёки тизерини кўриб, бу кинода қандай ғоя ёритилаётганлигини батафсил билиш мумкинми? 

Ёшларимиз маънавиятини ёт ғоялардан асрашга барчамиз масъулмиз. Биз Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги бу борада қандай ишларни амалга ошираётганлиги билан қизиқдик.

«Тўғриси сиз айтаётган фильм ҳақида энди эшитиб турибман, лекин буни ўрганиб чиқамиз», – деди Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги матбуот котиби Нодир Абдуқодиров. Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан боғланганимизда, идоранинг тегишли ходими «биз ҳам масалани ўрганиб чиқиб, ўз хулосамизни берамиз», деди.

Масъул ташкилотларнинг телефони ишламайди, арзимаган нарса учун хат талаб қилади, яна бири ўрганиб чиқиши учун вақт талаб қилади... Кинотеатрларимизда бўлса баччавозлик, ҳамжинсбозликни тарғиб қилувчи фильмлар қўйилаверади. Ёш авлодни миллий, ахлоқан соғлом руҳда тарбиялашга ҳеч қайси ташкилотнинг хоҳиш-истаги йўқми, ёки уларнинг боласи кўчада юрмайдими?

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: Инсонларнинг ҳожатларини чиқармоқ фазилати

13 07:45 04.07.2022

Ҳар 24 сонияда бир киши автоҳалокатда вафот этади – БМТ

391 00:56 04.07.2022

Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари

408 21:50 03.07.2022

Истинжо қилиш макруҳ бўлган нарсалар

529 21:30 03.07.2022

Чўлоқ қулон

491 20:50 03.07.2022

Қанча бойлигингиз бўлса қурбонлик қилишингиз керак?

1075 20:17 03.07.2022
« Орқага