Ҳанафий фиқҳида мухтасар (4-қисм)

19:30 09.05.2019 269

Мўмин одам агар Аллоҳ таолога итоат қилса, гуноҳлардан сақланса, дунёдан зоҳид бўлса, яъни тарки дунё қилса, юқорида айтганимиздек тарки дунё ва Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятлари билан ҳидоятланса, яъни уларнинг йўлларини маҳкам тутадиган бўлса, бу одам Аллоҳнинг валийси, дўсти, ҳабиби, маҳбуб, севганидир. Аллоҳ таоло бунақанги валий дўстларига, одатга хилоф ишларни қўлларида пайдо қилади, жорий қилиб қўяди.Улар "каромат", деб номланади. Сувни тескари оқизиб юбордилар, сувни устида юрдилар, ҳавода учдилар деймизку, мана шулар каромат. Айнан, мен ҳозир таърифини келтирган зотларга Аллоҳ таоло мана шундай кароматларни беради. Бу аҳли суннани эътиқоди бўйича ҳақ ҳисобланади. Валийнинг валийлиги қанчалик олий бўлсада, лекин пайғамбарлик даражасидан қуйидир, буни ҳам билиб қўяйлик. Валий валийлиги қай даражада ниҳоясига етмасин яъни юксакликка кўтарилмасин, шариатга итоат қилишга мажбур, модомики оқил бўлса, агар жинни бўлса жиннилиги боис соқит бўлади. Лекин ақли жойида экан, ҳар қандай ҳолатда у шариатга итоат қилади. Баъзи сўфийлар иддао қилади; "биз намоз ўқимасак ҳам бўлади, пиримиз айтдилар" деб, булар бекор гап. Аҳли суннани эътиқодида тариқат шариатга асосланиши керак.Ҳар қандай тариқат шариат аҳкомларидан ташқарига чиқишга ҳаққи йўқ.Энди яна бир тоифа одамлар борки, шариатни ишларига парво қилмайди. Яъни бажармайди, амал қилмайди.Бундайлар валий эмас. Гарчи ундан ғайритабиий-одатга хилоф иш содир бўлган бўлса ҳам. Яъни худди валийлар кароматига ўхшаш иш содир бўлган бўлса ҳам, масалан буддистларнинг учадиганлари бор.Демак,бундайлар асло, валий эмасдир. Амали каромат эмас,балки сеҳр ёки шайтоннинг адаштирувларидан, шайтоннинг қўллаб-қувватлашидандир. Аллоҳ таоло баъзи авлиёларга баъзи бир ғайб ишларини ёки тушида, ёки ўнгида билдириб қўяди. Аллоҳ хоҳлаган ишини қилади, ҳеч нарса Унга лозим эмас, ҳеч ким Унга уни ижобат қила олмайди, яъни менга ғайбни билдирасан, ёки билдирмайсан, дейишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Масалан, сиз ўз дўстингизга бошқаларга қилмаган яхшилигингизни қиласизку, тўғрими? Худди шунга ўхшашда.Мана шу Аллоҳ таолони ғайбни унга билдириб қўйишлиги «Кашф» ёки «Илҳом» дейилади.Энди ана шу тушидами, ўнгидами Аллоҳ томонидан билдириб қўйилган баъзи бир ғайблар, агар шариатга мувофиқ бўладиган бўлса, қабул қилинади, ҳа яхши нарсани билибсиз, бўлди амал қилдик, дейилади.Агар шариатга зид нарса бўладиган бўлса, масалан илҳом келди сиз ароқ ичинг деб, ҳеч қачон ароқ ичилмайди. Буни менга Аллоҳ илҳом қилди, мен Аллоҳга яқин зот эдим, шу нарса бўлди, дейилмайди. Мабодо у шариатга зид нарса бўладиган бўлса, асло қабул қилинмайди.


Ҳакимул Умма Ашраф Али Таҳановий роҳимаҳуллоҳнинг Ал-мухтасар фий фиқҳил-ҳанафий (Ҳанафий фиқҳида мухтасар) китобидан

Мубашшир АҲМАД таржимаси ва шарҳи

Давоми бор...

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!