Ҳанафий фиқҳида мухтасар (5-қисм)

18:00 10.05.2019 207

Аллоҳ таоло Ислом динини мукаммал қилиб бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига буюрилган ҳамма нарсани бизга еткизиб бўлганлар.” Аллоҳ гувоҳ бўлиб қўй мен ҳаммасини еткиздимми?” деганлар, етказганлар. Саҳобийлар ҳаммалари тан олишган “еткиздингиз” деб. Энди шундоқ бўлгандан кейин ҳеч ким динда йўқ нарсани унда пайдо қилишга ҳаққи йўқ. У валий бўладими, катта олим бўладими, муфтий бўладими,фарқи йўқ. Чунки динда янги нарса пайдо қилиш бидъат ҳисобланади. Бидъат эса гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Гуноҳи кабирада қасд қилиб, қолиб кетган одам дўзахий бўлади, Аллоҳ сақласин. Аллоҳ таоло пайғамбарларга бандалари ҳидояти учун китоблар ва саҳифалар нозил қилгандир, ана шулардан тўрттаси бизга маълумдир. Улар Таврот, Мусо алайҳиссаломга нозил бўлган,

Инжил, Исо алайҳиссаломга нозил бўлган, Забур, Довуд алайҳиссаломга нозил бўлган, Қуръон пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган, у илоҳий китобларнинг охиридир, ундан кейин китоб нозил бўлмайди. Қуръон ўзгартириш, бузишликдан сақлангандир, ҳеч ким ўзгартира олмайди. Лекин олдинги бошқа нозил бўлган бошқа китобларда олдинги пайғамбарлар умматлари томонидан бузилишлар воқе бўлган. Ёдингизда турсин, Пайғамбар алайҳиссаломни уйғоқлик ҳолида, исломда бўлган ҳолида кўрган кишини “саҳобий,” дейилади. Пайғамбар алайҳиссаломни асҳобларини жудаям юксак, буюк ва гўзал ҳаётлари, хулқлари, тасвирлари бор. Ҳар бир мусулмон уларни севиши вожибдир. Улардан фақатгина яхшиликни гумон қилишлиги вожибдир.

Эй, бу киши бундоқ қилган эканлар, дейишликка, гумон қилишликка ҳаққимиз йўқ. Уларни ўзаро низоларини, жанжалларини гапириб юришликдан сақланиш керак, бу вожибдир. Масалан, уларни ўрталарида содир бўлган хилоф ишларни гапиришликдан тийилишлигимиз вожибдир. Чунки улар иштиход билан қилишган, биз уларни даражасида бўлмаганлигимиз учун, уларни ишини муҳокама қилишга ҳаққимиз йўқ. Хатто, Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳуни синайман деб туриб, Муовия ибн Суфён ҳақларида нима дейсиз? яъни Ҳазрати Али билан қаршилик бўлган-ку. Шу нарсани қўзғашлик учун нима дейсиз деб, сўралганда, Умар ибн Абдулазиз табаъа тобеинлардан бўлсалар ҳам жуда адолатли, олим зот бўлганлар. У киши жавоб бериб: «Муовия розияллоҳу анҳуни пояфзалларидан чиққан тупроққа ҳам арзимайман, шунинг учун мен у кишини ишларини муҳокама қилолмайман» деганлар.

Шундоқ зот мана шундай жавоб берганларидан кейин, ҳозир ҳаммамиз ўтириб, ўзимизча; “ҳалиги  бунақа деганлар, шунақа демаганларида бундай бўларди” дейишимиз ножоиз, бундан қайтарилганмиз. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом бу зотларни фазилатларини, даражаларини баён қилиб қўйганлар, очиқ айтиб қўйганлар. Шунинг учун уларни муҳокама қилиш, Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан баробар. Энг яхши замон мени замоним, деганлар, саҳобалар билан бирга яшаган замонларини.Сўнг ундан кейин келганлар ва ундан кейинги келганлар, деганлар. Учта асрни энг яхши аср эканлигига гувоҳлик берганлар ва айтганларки; ундан кейин ёлғон тарқайди...

 

Ҳакимул Умма Ашраф Али Таҳановий роҳимаҳуллоҳнинг Ал-мухтасар фий фиқҳил-ҳанафий (Ҳанафий фиқҳида мухтасар) китобидан

Мубашшир АҲМАД таржимаси ва шарҳи

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!