Ҳанафий фиқҳида мухтасар (6-қисм)

19:00 11.05.2019 356

Биз қандай эътиқодда бўлишимиз керак? Саҳобаи икромлар ўрталарида муаммо,низо келиб чиққан. Ҳатто биз уни низо, жанжал ҳам дейишга ҳаққимиз йўқ. Нима деб эътиқод қиламиз? Бу иштиҳодий хато, деб ҳисоблаймиз. Муштаҳид бир масалани шариатга мувофиқми йўқми, шу нарсани бор кучини сарфлаб ўрганади, ўзини бор илмини шунга сарфлайди. Шу жойида, "хато қилса битта савоб, тўғри топса иккита савоб",- Пайғамбар алайҳиссалом шундай, деганлар. Асҳоблар муштаҳид, уларни биз поябзалини тагидаги тупроққа арзиш у ёқда турсин, ундан баттарига ҳам арзимаймиз. Демак, уларни иштиҳоди ҳақида бахс қилишимиз, ёхуд мулоҳаза қилишга ҳаққимиз йўқ. Пайғамбар алайҳиссаломнинг даража жиҳатидан энг буюк саҳобалари тўрттадир. Биринчилари, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу. Пайғамбар алайҳиссалом вафот этганларидан кейинги биринчи ҳалифалари-ю ва асҳобларни ичида энг афзали мана шу киши ҳисобланади. Иккинчиси, Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу ҳисобланади. Учинчиси, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу. Тўрттинчиси Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. Валий, валийлик ҳақида бу фанимизда жудаям кўп ўрганамиз, ана шу валий даражаси қанчалик буюк, улуғ ва юксак бўлсада, лекин саҳобийларнинг даржасига чиқа олмайди. Чунки саҳобийлар, Пайғамбар алайҳиссалом мадрасаларини битирувчилари. Бу зот Аллоҳ таолодан тўғридан-тўғри таълимот олиб турган ва таълим беришни йўлларини ҳам олиб турган зот, қандай қилиб тарбиялашни билганлар у кишини мадрасаларидан чиққан саҳобийларга ҳеч ким ета олмайди. Шунинг учун валий, бу Аллоҳ таолога жудаям яқин зотки, умуман халқни ишини ўйламайди, ташвиши бўлмайди, нафси бўлмайди. Шу даражадаги зот ҳам саҳобий даражасига чиқа олмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари, оила аъзолари, насллари, уруғлари, булар ҳаммалари ҳурматлашга, улуғлашга лойиқ зотдирлар, улар саййидлар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳо, фарзандларинг ичида мартаба жиҳатидан энг буюклари ҳисобланади. Иккита аёллари, Ҳадича ва Ойша розияллоҳу анҳо оналаримиз эса аёлларининг даража жиҳатидан энг буюги ҳисобланади. Иймон ҳақиқат топади ва саҳиҳ бўлади, қачонки, Пайғамбар алайҳиссалом келтирган барча нарсани тасдиқлашлик билан. Қайсики, Аллоҳ таолони сўзлари, оятлари ёки Расулуллоҳнинг сўзларига нисбатан шак бўладиган бўлса, иймон кетади. "Шунақамикин? Пайғамбар алайҳиссалом адаштилармикин? дейиладиган бўлса, наъузубиллаҳ  иймондан чиқади. Ёки у Зотни ёлғончига чиқаришлик, ёхуд у кишини устиларидан кулишлик билан банда иймонсиз бўлиб қолади. Оятни ўзгартириш ёки ҳадисни ўзгартириш, бидъатдир яъни гуноҳи кабирадир. Ўзгартириш дегани, масалан Қуръонда ёки ҳадисда бир маънони ирода этилган бўлса, уни бошқа маънода талқин қилса, ўша бошқа маънога олишлигида, саҳиҳ далилга таянмаса, бу уни ўзгартириш ҳисобланади, ва бидъатдир, гуноҳи кабирадир...


Ҳакимул Умма Ашраф Али Таҳановий роҳимаҳуллоҳнинг Ал-мухтасар фий фиқҳил-ҳанафий (Ҳанафий фиқҳида мухтасар) китобидан

Мубашшир АҲМАД таржимаси ва шарҳи

Давоми бор...

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!