Ҳанафий фиқҳида мухтасар (7-қисм)

19:00 13.05.2019 353

Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилишлик кофирликдир.Гуноҳ қилган одамни кофир дейилмайди, гуноҳи қанчалик катта бўлса ҳам.  Зинога ботган,ёки ичкиликка гирифтор бўлганларни ҳам  кофир, деб бўлмайди. "Ла илаҳа иллаллоҳ" дедими, у одам мусулмон. Фақат шарти ўша нарсани ҳалол санамаслиги керак. "Ман гуноҳкорман, шуни билмасдан қилиб қўяман, нафсимнинг сўзига кириб қўяман", деб турган бўлса, у одамни кофир санамаймиз, мумкин эмас. Аллоҳ таолога нисбатан журъат қилиш, масалан Аллоҳга лойиқ бўлмаган исм-сифатларни тақаш, ёки Уни айтганини айтмади деб, айтмаганини айтди, дейишлик ёки Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлишлик, куфрдир. "Аллоҳ мани гуноҳимни кечирармикин, қиёмат куни мани ҳеч ҳам кечирмаса керак", деган эътиқодда юришлик кофирлик бўлади. Чунки Аллоҳ таоло қанчадан-қанча оятида «Бандаларимни кечираман, Ман Роҳимман, Ман Ғофурман, Ман Роуфман» деб тинмай таъкидлаб турганда, мужрим банда ноумид бўлмаслиги керак.  Бу дегани гуноҳ қилаверсин дегани эмас, гуноҳкор одам Аллоҳ таоло кечиради, деган ишончда бўлишлиги керак дегани.  Ғайбни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Фақатгина пайғамбарлар ваҳий билан, авлиёлар кашф билан баъзи бир ғайб ишлардан хабардор бўлишган, униям Аллоҳ хоҳласа. Аллоҳ хоҳламаса, улар билиб қолишмайди, ҳаммасини Аллоҳ билдиради. Пайғамбарларга ваҳий билан билдиради, валийларга эса кашфи-илҳом билан билдиради.Аксинча, фолбинга борасизда, ғайбни сўрайсиз ва у айтиб беради. Ана шунга ишонсангиз кофир бўласиз, ҳа энди шунақа экан-да деб кетсангиз, Аллоҳ сақалсин куфрда сақланиб қоласиз.  Энди буни уламолар, "кейинги пайтда жудаям кўпайиб кетди, тарқалиб кетди, кўпчилик ишонадиган бўлиб кетган, бунақада ҳамма кофир бўладику" деб туриб, кофирликдан кичикроқ кофирлик, ҳақиқий кофирлик эмас, гуноҳи кабира қилган бўлади деб, буни сал тўғрирлашади, шундай демасак, ҳозирги пайтда қанчадан-қанча одам мунажиммалар башоратига ишонади, шунинг бундан озгина ўзимизни тийганимиз яъни очиқ куфир эмас, балки гуноҳи кабира қилган бўлади ёки куфрликдан бошқача кофирлик назарда тутиляпди, масалан «куфрона неъмат қилибди» деган тушунчалар бор, шунақанги маънода деб айтганимиз маъқул. Аллоҳ берган шунча неъматларига кофир бўлиб, ўша нарсани тан олмаганга, ношукур-безбетлик қилибди, деган маъно келиб чиқади.  Бирон бир мусулмон, бошқа бировни «Эй кофир» деб чақириши жоиз эмас, бундай деб ҳаттоки, кофирни ҳам чақирилмайди.  Ёки сен фалончи, сенга лаънат бўлсин, дейиш ҳам жоиз эмас. Ҳозир бизда энг осони шу бўлиб қолган, сенга лаънат бўлсин, Аллоҳнинг лаънати бўлсин, деган гаплар бемалол бўлиб қолган. Жоиз эмас дегани, қилиб бўлмайди дегани, ҳаром дегани. Мўмин киши лаънатловчи бўлмайди, деганлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Яна У зот мўминни лаънатлаш ва сўкиш фисқдир, ўлдириш куфрдир деганлар. Агар жудаям ёмон иш қилган, гуноҳ иш қилган одамни лаънатлагиси келган бўлса, тилини лаънатдан тиёлмайдиган бўлса, "золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин" деб умумий қилиб айтсин. Ёлғончи бўлса, ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин десин, сенга деб муайян кишини айтмасин. Аммо Аллоҳ таоло Ўзи ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бирон кишини кофир дейишган бўлса, номини айтиб кофир дейишган бўлса, Аллоҳнинг ўзи, Росулини ўзи тайин қилиб туриб фалон кишига лаънат бўлсин дейишган бўлса, унда жоиз, агар шуни илмини билса, яъни кимларни айтган бўлсалар, масалан Абу Лаҳабга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, «Масад» сурасидан келиб чиқиб айтиш жоиз. Аммо ўзингизни олдингизда юрган одамларни, номма-ном лаънатлашлигингиз ножоиз...


Ҳакимул Умма Ашраф Али Таҳановий роҳимаҳуллоҳнинг Ал-мухтасар фий фиқҳил-ҳанафий (Ҳанафий фиқҳида мухтасар) китобидан

Мубашшир АҲМАД таржимаси ва шарҳи

Давоми бор...

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!