Илм

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

184

(Давоми, боши бу ерда)

Муҳаддислар наздида мутавотир ва оҳод хабарлар

Тўртинчи бўлим

Мутавотир хабарнинг муҳаддислар наздидаги тақсимоти

Иккала фирқанинг наздида мутавотирнинг таърифи, шартлари ва ҳукми бўйича  бирор хилоф топилмайди. Лекин унинг қисмлари тўғрисида уларнинг турли гаплари бор. Муҳаддислар уни икки қисмга бўладилар:

А) Лафзий мутавотир;

Б) Маънавий мутавотир

БЕШИНЧИ БЎЛИМ

Оҳод хабар

Оҳод хабарнинг таърифи: У мутавотирнинг шартларини ўзида жамламаган хабар

Оҳод хабарнинг ҳукми. Моликийлар ва шофеъийларнинг кўпчилиги оҳод хабарнинг ҳукми борасида ҳанафийлар билан мувофиқдирлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳдан эса бу борада турли ривоятлар келган. Лекин жумҳур ҳанбалий уламоларининг рожиҳ гаплари оҳод хабарга амал қилиш вожиб эканлигидир. Демак, бундан улар ҳам бу борада жумҳур уламолар билан бирга эканлиги келиб чиқади.

Оҳод хабарни тақсимлаш.

Биринчи тақсимлаш: туруқларининг ададига нисбатан тақсимлаш. Оҳод хабар туруқларининг ададига кўра уч қисмга бўлинади.  Машҳур, Азиз ва Ғариб.

Машҳур хабар

Машҳурнинг таърифи: Луғатда ошкор қилдим, эълон қилдим маъносидаги شَهَرْتُ الْأَمْرَ [шаҳартул амро] сўзидан ясалган исми мафъулдир. Машҳур шундай номланишининг сабаби, ошкор бўлиб ҳамма билиб тургани учундир.

Истеълоҳда ҳар бир табақада уч ёки ундан кўпроқ, аммо мутавотир даражасига етмаган ровийлар ривоят қилган хабардир.

Мисоли: إِنَّ اللهَ لَا يَقْبِضُ الْعِلمَ اِنْتِزَاعًا يَنْتَزِعُهُ مِنَ صُدُورِ الْعُلَمَاءِ، وَلَكِنْ يَقْبِضُ الْعِلْمَ بِقَبْضِ الْعُلَمَاءِ حَتَّى إِذَا لَمْ يُبْقِ عَالِمًا اِتَّخَذَ النَّاسُ رُؤُوسًا جُهَّالاً، فَسُئِلُوا فَأَفْتَوْا بِغَيْرِ عِلْمٍ؛ فَضَلُّوْا وَأَضَلُّوْا – Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аллоҳ илмни уламоларнинг кўксиларидан суғуриш ила олиб қўймайди, балки илмни уламоларнинг (жонини) олиш эвазига олиб қўяди. Ниҳоят, бирорта олимни қолдирмагач, одамлар жохил бошлиқларни ушлашади. Кейин улардан (савол) сўралганда илмсиз фатво берадилар. Натижада адашадилар ва адаштирадилар”, деганларини эшитдим”.

Бу ҳадисни ҳар бир санаднинг табақаларида уч ёки ундан кўп одам ривоят қилган. Шунга биноан бу ҳадис машҳур дея номланади.

Навлари: Истилоҳий машҳур, бу ўринда назарда тутилгани шу. Истилоҳий бўлмаган машҳур. Ундан эътиборли шартларсиз тилларда машҳур бўлган хабарлар қасд қилинади. Бунинг ҳам бир иснодга эга бўлгани, кўпроқ иснодга эга бўлгани ва умуман исноди йўқ бўлганлари бор.

Таржимон:  Абдулҳодий Ғиёс

(Давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

109 12:00 09.08.2020

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

147 16:00 08.08.2020

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

138 16:30 07.08.2020

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

198 21:20 05.08.2020

“Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари”

193 19:00 03.08.2020
« Орқага