ХХРда аниқланган хантавирус одамларга COVID-19 коронавирусига қараганда камроқ хавф солади. Бу ҳақда Ura.ru порталига берган интервюсида тиббиёт фанлари доктори, Россия Табиий фанлар академияси ва Нью-Йорк Фанлар академиясининг аъзоси Анатолий Альштейн маълум қилди.
Илгари Хитойда Юньнан вилояти фуқароси ишга кетаётиб автобусда вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг хантавирус учун тести ижобий бўлиб чиқди, қолган 32 нафар йўловчилар ҳам синовдан ўтди.
"Хантавируслар ҳозирда COVID-19 коронавируси келтириб чиқарганидек катта эпидемия келтириб чиқармайди", – деди Альштейн.
Мутахассис хантавируслар одамларга маълум бир хавф туғдиради, деган хулосани айтса-да, аммо янги турдаги коронавирус каби оқибатларга олиб келмайди, деган хулосага келган.
Одамларга хантавирус кемирувчилар ёки уларнинг чиқинди маҳсулотларидан юқиши мумкин. Одамдан одамга юқиши хос эмас, аммо фақат Аргентина ва Чилида шунга ўхшаш ҳолатлар қайд этилган. Айрим турдаги кўршапалакларнинг чақиши натижасида ҳам юқтириш ҳолатлари маълум.
Кўпинча одамлар иссиқ ва қуруқ мавсумларда, ўрмонда сайр қилиш учун кўп борганларида, юқтиришади.
Хантавируснинг аломатлар орасида иситма, қон кетиш ва буйрак шикастланиши мавжуд.