Янгиликлар

Хантавирус: Хитойдан яна вирус чиқди, бир киши вафот этди

8213

Хитойда хантавирусдан биринчи ўлим содир бўлди, деб хабар беради  Global Times.

Юньнан вилоятида яшовчи фуқаро автобусда билан қўшни вилоятга бораётганда тўсатдан вафот этган. Унинг тўсатдан ўлимидан сўнг, шифокорлар тезда ташхис қўйишди – хантавирус кардиопулмонер синдроми. Ушбу касаллик хантавирус деб номланадиган вирус туфайли юзага келади. Автобусдаги қолган 32 киши зудлик билан карантинга олинди.

Улар орасида юқтирганлар ҳақида маълумот йўқ.

Хантавирус кардиопулмонер синдром – бу оғир нафас олиш касаллиги. Вирус кемирувчилар томонидан ташилиб, уларнинг пешобида қолади ва ҳаво орқали тарқалади.

Америка Қўшма Штатларининг юқумли касалликларни назорат қилиш марказининг маълумотларига кўра, ҳатто соғлом одам учун ҳам инфекция хавфи юқори.

Хантавируснинг белгилари кўплаб нафас олиш касалликларига ўхшашдир – бош оғриғи, заифлик, йўтал, овқат ҳазм қилиш муаммолари ва қусиш.

Бир қатор Ғарб оммавий ахборот воситалари одамлар учун хантавируснинг глобал таҳдиди аломатлари йўқлигини таъкидладилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия ва Хитойдан вакцина сотиб олинади

513 19:40 25.09.2020

Гутерриш яна совуқ урушни бошламасликни талаб қилди

325 10:20 23.09.2020

Хитойда охиригача синаб кўрилмаган вакциналар ишлатилган

1028 19:10 16.09.2020

Қирғизистон Хитойга: “Қарзимизни кейинроқ тўлайлик...”

1614 20:20 14.09.2020

Ўзбекистон вакцина сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда

449 18:35 07.09.2020

Хитой Россиянинг Тожикистондаги рақибига айланади...ми?

1403 17:50 07.09.2020
« Орқага