«Ҳақиқатларни шахсиятлар билан ажратманг!»

22:07 11.02.2019 1021

Бир одамга фақат ботил гапларни гапиртиришади. Обрўсини тўкишади. Одамлар уни сўзларини ёлғонга чиқаришга одатланишганида, унинг тилидан ҳақиқатларни яхши гапларни гапиртира бошлашади. Одамлар уни ҳақорат қилишга зўр бериб, тўғри айтган сўзларини, ҳақиқатларни ҳам инкор қилишга, мазаҳ қилишга ўтиб кетишади. Ҳақиқатни шундай йўл билан қадрсизлантиришга уринишади. Авом бир шахсни эмас, унинг тилида зоҳир бўлган тўғри гапларни ерга уради, лекин буни сезмайди.

Бир одамга фақат яхши гапларни гапиртиришади. Обрўсини кўтаришади. Сўзларини қувватлашади. Одамлар унга сўзсиз эргашишни бошлаганида, унинг тилидан ботил гапларни чиқартиришади. Авом унга кўр-кўрона эргашаверади. Ботилни ҳам ҳақдек кўрадиган бўлиб қолади.

Ҳақиқатларни шахсиятлар билан ажратманг. Шахсларни ҳақ билан ажратинг. Илм олинг. Ўзингизнинг тарозингизга эга бўлинг.

Қудратуллоҳ АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!