Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Ҳақиқий сўфийнинг бошқалардан фарқи нима?

3698

Бир куни шогирд шайхдан сўфий оддий мусулмондан қандай фарқ қилишини сўради. Шайх унга бир таёқ бериб: "Кўчага чиқиб, учраган биринчи уч кишини ур", деди.

Шогирд ташқарига чиқди ва биринчи учрашган кишини урди, у ундан таёқни олиб икки баравар кўп ва қаттиқроқ урди. Кейин талаба йўлида давом этиб, яна учраган иккинчи кишини ҳам таёқ билан урди.  Иккинчи калтак еган одам ҳам унинг қўлидан таёқни тортиб олиб, худди шу жойига ва худди шундай куч билан талабани урди. Шогирд яна давом этди ва йўлида учраган учинчи кишини урди. Бироқ учинчи одам қайтариб уриш ўрнига тавба қилиб, Аллоҳдан гуноҳларининг кечирилишини сўраб, истиғфор айта бошлади.

Талаба қайтиб келгач, шайхга ўзининг саргузаштлари ҳақида гапириб берди.

Шайх деди: “Биринчи одам золим эди, у сени керагидан ортиқ жазолади.

Иккинчиси солиҳ мусулмон эди ва у қонун доирасида иш тутди - у худди сен ургандек ва шундай куч билан урди.

Учинчиси эса сўфий эди, у сенинг зарбанг ортида гуноҳлари учун Қодир Аллоҳнинг жазосини кўрди ва тавба қила бошлади. Ахир ҳамма нарса Аллоҳнинг иродасига биноан содир бўлади ва У Ўзининг иродасини ким орқали бўлса ҳам восита қилиб, амалга ошира олади "

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

343 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

561 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

772 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

456 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

349 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2464 12:50 30.11.2022
« Орқага