Янгиликлар

Ҳақорат қилган ҳокимлик ходими интизомий жазога тортилди

566

Жорий йилнинг 5 февраль куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳокимлиги ходимининг фуқаро билан телефон орқали мулоқот чоғида одоб-ахлоққа зид бўлган сўкиниш ҳолати ёзилган аудиоёзув тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиб чиққан вилоят ҳокимлиги мутасаддилари аудиоёзувда қайд этилган ёзувнинг вилоят ҳокимлиги ходимига тегишли эканлигини аниқлаган.

Вилоят ҳокимлиги ходими томонидан ёзилган тушунтириш хатидан маълум бўлишича, уни ҳақоратли сўзларни айтишга мажбурлаган субъектив ҳолатлар мавжуд бўлган. Бироқ ҳеч қандай сабаб, давлат хизматчисига ўз хизмат вазифасини виждонан, юксак касбий даражада бажармаслигига ҳамда фуқаролар билан мулоқот чоғида ахлоқ қоидаларига зид бўлган сўзлардан фойдаланишга асос бўла олмаслиги айтилиб ҳамда вилоят ҳокимлиги ходимининг ушбу ҳатти-ҳаракати кескин қораланган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу ходимга нисбатан интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир этилганлик факти бўйича ҳайфсан қўллаш тўғрисида буйруқ чиқарилди ҳамда бундай ҳолатнинг такрорланиши меҳнат шартномасини бекор қилинишига олиб келиши юзасидан огоҳлантириш берилди.

Таҳририятдан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни таҳқирламайди, ёрдамсиз ташлаб қўймайди». Сўнг: «Тақво мана бу ердадир», дея кўксларига уч марта ишора қилдилар ва: «Мусулмон биродарини ҳақорат қилиши кишининг ёмонлигига етарли далилдир», дедилар (Муслим ривояти).

Демак, ҳар бир мўмин-мусулмон одам бу ҳадиси шарифдан ибрат олиб, бешарм, беҳаё гапларни гапирмаслиги, лаънат айтувчи бўлмаслиги, бировни сўкмасликка одатланиши керак экан.

Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматидан бўлиш шарафига муяссар бўлган шахс беҳаё гапларни гапришни ўзига эп кўрмайди. У доимо ҳаёли бўлади ва ҳаёли гапларни гапириб ўз маданияти ила бошқаларга ўрнак бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирусдан зарарланганлар 9 нафарга ошди

549 17:36 31.03.2020

Ўзбекистонда биринчи бўлиб коронавирусга чалинган аёлнинг қўшнилари карантиндан чиқарилди

495 17:10 31.03.2020

Карантиндагилар махсус поездда ўз манзилларига етказиб қўйилмоқда

170 16:53 31.03.2020

Коронавирусга чалинган беморлар қайси вилоятлардан? 

589 16:43 31.03.2020

Стикер қандай олинади ва кимларга берилади?

498 11:30 31.03.2020

Касалланганлар сони 158 нафарга етди

967 10:24 31.03.2020
« Орқага