Ҳар бир мусулмон йигит ўрганиши лозим бўлган билимлар

11:00 19.12.2018 2935

Ҳар бир мусулмон йигит учун ислом динига тааллуқли бўлган ақида, ибодат ҳамда қонунчиликка доир билимларни ислом андозасидан бузилмаган (ўзгармаган) ҳолда ўрганиши лозимдир. Модомики у ҳаёт экан ўзининг ижтимоий ва амалий ҳаётида уларни ўрганишга рўбарў келади. Ёки баъзиларнинг нотўғри, бузилган кўринишдаги маърифатига дуч келади.

Бу билан турли йўллар яъни саҳифа ва журналларни ўқиш ҳамда турли маърузаларни тинглаш орқали нотўғри маълумотлар унинг зеҳнига сизиб киришга сабаб бўлади.

Бу борада ислом ҳуқуқларига ишончли омонатдор бўлган мударрислардан мадраса таълимини олиб ўз билимини ошириши лозим бўлади.

Имом Саид Рамазон Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!