Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳаром ичимлик қотилликка олиб келди

890

2020 йилнинг 6 май куни соат 18:30да Косон туманида яшовчи фуқаро, 19 ёшли У.Д. ўзига олдиндан таниш бўлган, Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон бозорида аравакашлик билан шуғулланувчи, Қамаши туманида яшовчи 47 ёшли А.Х. билан Қарши тумани “Сарой” қишлоғи Сарой кўчасидаги қурилиши тугалланмаган бино олди томонидаги майдонида спиртли ичимлик истеъмол қилишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, У.Д. таниши А.Х. уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли, чап қўлини мушти билан А.Х.нинг жағ, юз ва бўйин соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳатлари етказган.

Оқибатда А.Х. оғир тан жароҳати олиши натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Таҳририятдан: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган мана бу ҳадисни ҳеч ким ёдидан чиқармаслиги керак:

«Ҳақ таоло шул уч кимсага жаннатни ҳаром қилган: Ичкиликка ружуъ қўйганлар. Ота-онага осий бўлганлар. Хотини хиёнат қилганини билгани ҳолда, у билан яшаган эркаклар яъни даюслар». (Имом Аҳмад ривояти).

Ароқ ичиш оғир гуноҳ экан, муборак Рамазон ойининг ҳурматини қилмасдан Аллоҳ ҳаром қилган ароқни ичиш ундан-да оғир гуноҳ.  Бунинг устига ақлини йўқотиб,отаси тенги одамни уриб ўлдириши гуноҳларнинг энг буюгидир. 

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо, 93).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Айрим ОТМларга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказиш ҳуқуқи берилади

133 11:28 28.10.2020

Туркия Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

864 19:04 27.10.2020

Ўзбек алифбосини ёзган озарбайжон олими

1636 10:40 22.10.2020

“Извините, нам учить ваших детей или собирать хлопок?!”

2239 13:39 20.10.2020

Ўзбек  меҳмондўстлиги дунёда эътироф этилмоқда

548 13:05 13.10.2020

Буюк Британия Ўзбекистонга қадимий буюмларни қайтаради

1117 10:40 12.10.2020
« Орқага