«Ҳасадчи Аллоҳга душмандир»

19:00 12.06.2019 259

"Аллоҳ Ўз махлуқотлари устида қилган ишларида У билан тортишмангки сизни яксон этади. Мен бу гапларни айтар эканман - сизлардан, уйингиздаги матоларингиз, молу дунёйингиз ва берадиган ҳадияларингиздан ҳеч умидвор эмасман. Модомики шу ҳолда эканман сизлар иншааллоҳ менинг сўзларимдан фойда оласизлар. Чунки, сўзловчининг кўзи сизнинг бошкийимингиз, кўйлагингиз ва чўнтагингизда бўлса унинг сўзларидан фойда ололмайсизлар. Модомики сизга ва ўчоғингизга кўз тикиб таъма қилар экан - ҳаргиз унинг гапларида фойда бўлмас. Унинг сўзлари гўштсиз суяк ва маъносиз сурат сингари мағзи йўқ бўш пўстлоқ бўлади холос...“

Абдулқодир жийлоний

Бу сўзларда ҳозирги тушган аянчли ҳолатимизнинг баъзи сабаблари ва ўз ўрнида ечими ҳам акс этган десак муболаға бўлмайди. Илм аҳли кўпайгани сайин, воизлару насиҳатчилар олдингидан сезиларли даражада ортгани сайин ўз нафсининг қуллари бисёр экан,жамият ижобий томонга эмас балки салбий томонга юз тутмоғи муқаррар.Таъмагир бўлмайлик Яратган олдида холис бўлайлик!

Улуғбек Насриддин ўғли

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!