Ислом

Ҳасаддан қандай қутулиш мумкин?

794

Бу борада шайх Мустафо ибн Ал-Адавий ҳафизаҳуллоҳ берган маслаҳат:  “Ҳасад қилиш биринчи гуноҳга сабаб бўлган нарсадир. Шайтон ҳасад туфайли Одамга сажда қилмади ва Аллоҳнинг раҳматидан қувилди. Ҳасад қилиш кишига яхшилик бермайди. Ҳасадчи киши доимо бировларнинг муваффақиятидан хафа бўлиб, қовоғи солиниб, хафа бўлиб юради. У Аллоҳнинг бандаларга берган фазлига ҳасад қилади. Демакки, қадарга ҳам рози бўлмайди. Ҳасад касбдошлар орасида, ҳунармандлар орасида, ҳаттоки олимлар орасида ҳам бўлади – Роббимиз раҳм қилганлар бундан мустасно.

Ҳасаддан халос бўлиш учун киши қалбидаги ҳавои-нафсга қарши бориши керак. Бир одамда Аллоҳнинг фазлини кўриб, ҳасад қила бошласа, шу ҳасадга тескари бўлган ишни қилиши керак. Яъни, ундаги неъматнинг йўқ бўлишини ишташ ўрнига

اللَّهُمَّ بَارِكْ لَهُ. رَبِّ زِدْهُ وَ لَا تَنْقُصْ. وَ وَفِّقْنِي مِثْلَهُ

“Аллоҳумма барик лаҳу. Робби зидҳу ва лаа танқус. Ва ваффиқний мислаҳу“ – “Эй Аллоҳ, унга барака бер. Роббим унга зиёда қил ва камайтирма. Ва мени ҳам шунга ўшашига муваффақ қил“, десин.

Бошқаларнинг ҳасадидан қутулиш учун эса “Фалақ“ ва “Нас“ сураларини ўқиб, дам солиб юриш керак“.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаннатда ҳасад бўладими?

1467 07:25 18.01.2020

Ҳасад ўлдирган одам

1611 22:00 23.11.2019

Ҳасадчи ва ноҳақ кимсаларнинг танқидларидан ранжиманг

658 22:05 08.07.2019

«Ҳасадчи Аллоҳга душмандир»

530 19:00 12.06.2019

“Эй фарзанд, ҳасаддан сақлан"

672 22:00 11.06.2019
« Орқага