Ҳасаднинг даъвоси қалб поклигида

11:00 06.09.2019 368

Инсон ер юзига келганидан бери ўзаро муносабатлар ҳасад туйғуси билан авжга чиқяпти. Одам алайҳиссаломнинг биринчи ўғли Қобил ўз укаси Ҳобилни ўлдирди. Гўзаллигига ҳасад қилган акалари кичик Юсуф (алайҳиссалом)ни йўқотиб юбориш учун қудуққа ташлаб юборишди. Бир аёл парашютчи дугонасига ҳасад қилиб, парашютини бузиб қўйди ва ерга тушиб, парчаланиб ўлишига сабаб бўлди. Бир эркак хотинининг боласига ҳаддан ортиқ меҳрлилигига ҳасад қилиб, ўз боласини ўлдириб қўйди. Нега?

Ҳасад инсоннинг ўз шарафини, оиласини, жонини, молини қўрқилаши эмас, бошқаларнинг устига юришга уринишидир. Нафрат ва кибр зулматига тушиб, ўлимни унутган юрак дунёга ҳаддан ортиқ қиймат бериб, ундаги фоний неъматларга ҳасад  қилади. Ўзини устун кўрган, ундан бошқалар ўзим кетишини истамайди. Гўзаллиги билан мағрурланган ўзидан чиройли билан ёнма-ён ўтиролмайди. Мол-давлатига ҳаволанган ўзидан бадавлат кишиларни кўргани кўзи йўқ.

Ҳасад билан муаммолар ҳал бўлмайди. Кишининг қалбида зарра ҳасад бўлиши, ичида динамит парчаси бўлишидан ҳам даҳшатлидир. Динамит ишини бирйўла битириб қўяди, ҳасад эса абадий портлашда давом этади. Лекин унинг чорасини топиш керак. Чораси эса қалбда:

  1. Аллоҳ сенга берганларини шукр қилиб асрагин.
  2. Аллоҳ бошқаларга бағишлаган неъматлардан кўзингни ол!
  3. Барча дунёвий ҳавасларингни қассобнинг дўконида осиғлиқ гўштлардек ўлим муҳри билан тамғала!
  4. “МЕН”ингни вужудингдан чиқариб, йўқликка совургинки, енгил бўлган руҳинг қанот чиқариб кўкларга кўтарилсин!
  5. Илоҳий ахлоқ орқали Аллоҳнинг раҳмат ёмғирлари остида яйрагинки, қийматсиз рўёбларга ўралашиб юрмайсан.

Муҳаммад Боздоғ

Умида АДИЗОВА таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!