Ҳасан Басрийдан сўрашди:
– Аллоҳ таоло шу дунёда кўзга кўринадими?
– Йўқ!
– Уни охиратда кўра оламизми?
– Ҳа!
– Бу иккисининг орасида нима фарқ бор?
– Фарқи шундаки, дунё фоний-ўткинчидир, ундаги барча мавжудот ҳам ўткинчидир. Охират эса боқий, шунингдек, ундаги барча нарсалар ҳам боқийдир. Фонийнинг ичида Боқийнинг кўриниш бериши, Азалий қадим бўлган Зотнинг муҳдас ва ўткинчи дунёда намоён бўлиши амри маҳолдир. Вақти келиб қиёмат қойим бўлса, Аллоҳ таоло бандаларига боқий кўз яратиб беради ва улар шу кўзлари ила Раббиларини кўрадилар. Бу уларга Аллоҳдан фазл ва икром сифатида берилади.
(давоми бор)
Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Дунёни тебратган етти буюк" китобидан олинди