Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Хато қилишда давом этамиз... 

1357

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳга айтишди:

-Фалончи кишиларга насиҳат қилмайди. "Ўзим қилмаган ишни кишиларга айтишдан қўрқаман" дейди.

Ҳасан роҳимаҳуллоҳ дедилар:

- Биздан қайси биримиз айтадиган гапига амал қила олар эди?! Шайтон ундан ғолиб бўлишни суяди.

Нега гапни бундан бошладим? Чунки қарама-қарши бўлишимизнинг, бизга ёққан ишни қилишимизнинг зарари йўқ. Муҳими тўғри сўзни айтишимиздир.

Юқоридаги гапдан шуни хулоса қилиш мумкинки, барча воиз бўлиши лозим. Хатолар инсонни ҳақ гапни айтишидан тўсмаслиги керак. Энг камида ҳақ гапни айтишга қодир бўлмасак ботилга қарсак чалмаслигимиз лозим.

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг ўғли Абдуллоҳ ривоят қилади:

"Отам кўпинча шундай дуо қилар эдилар:

"Аллоҳим! Абул Ҳайсамга раҳм қил! Аллоҳим! Абул Ҳайсамга раҳм қил!".

Мен сўрадим:

- Ота! Абул Ҳайсам ким?

- Мени зиндонга солишди. Эртаси дарраланадииган куним эди. Бир киши мени туртиб деди:

- Сен Аҳмад ибн Ҳанбалмисан?

- Ҳа!

- Мени танийсанми?

- Йўқ!

- Мен Абул Ҳайсамман. Ўғри, ароқхўр ва йўлтўсарман. Мўъминлар амирининг девонида ёзилган турибди. Мен турли вақтларда ўн саккиз минг марта дарраланганман. Мен бунга шайтоннинг йўлида сабр қилганман. Сен Аллоҳ йўлида сабр қил, эй Аҳмад!

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ: "Қачон дарралансам, унинг гаплари ёдимга тушар ва сабр қилар эдим".

Қуръонда зикр этилган қалб турлари

Оламларнинг парвардигори ҳақида гумонингиз борми?
  
Муслиҳлардан бўлмасангда уларга қарши бўлма.

Маъсиятга ғарқ бўлган бўлсангда тоат аҳлига қарши чиқма. 

Ҳатто ўғри бўлсангда ўғирламайдиганларни қўрқоқ дема. Омонатдорлик шижоатга ўғирликдан кўра кўпроқ муҳтождир.

Гарчи зино қилсангда зино қилмайдиганларни "буларда шаҳват йўқ" дема. Дунёда шунақа инсонлар борки, улар тарк қиладиган нарсаларини фақатгина Аллоҳ учун тарк қилишади. 

Масжидга бормасанг ҳам борадиганларни "булар сохта тақводорлар" дема.

Ҳатто ароқ ичсанг ҳам ичмайдиганларни "буларда темпрамент(мижоз) йўқ" дема. Улар Аллоҳ билан маза қилишади, улар Аллоҳ учун маза қилишади.

Ҳатто чақимчилик қилсанг ҳам бу ишни қилмайдиганларни "булар билишмайдида" дема. Шунақа одамлар борки, агар хоҳлашса чақимчилик билан бутун бир шаҳарни вайрон қилишади.

Агар ҳижобинг бўлмаса, мастураларни "булар замондан, маданиятдан ортда қолган" дема.

Эрингга итоат қилмасанг, эрига итоат қиладиганларни "булар шахсияти заиф аёллар" дема.

Зулмга қарши чиқа олмасанг, унга қарши чиқаётганларни "булар фитначилар" дема.

Ҳақингни талаб қила олмасанг, ҳақини талаб қиладиганларни "булар ватанни ҳароб қилаяпти" дема.

Хато қилиш башариятнинг белгисидир. Ерга тушишимиздан илгари осмонда хатони бошлаганмиз. То Исрофил алайҳиссалом сурни чалгунича хато қилишда давом этамиз. Фаришта эмасмиз. Биз Одам алайҳис саломнинг фарзандимиз. У зот хато қилганларида тавба қилганлар, қайтганлар. Иблис эса хато қилганида кибр қилди, Ҳақнинг зиддида турди. У билан бўлишни истамади...

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Apple’дан хато топган 15 ёшли ўзбекистонлик

6594 16:35 17.09.2021

“Байден қўпол хатога йўл қўйди...”

7815 18:00 02.05.2021

Трамп АҚШнинг буюк хатосини тан олди

3361 14:30 04.08.2020

Ўз хатосини кўрмаган киши маърифатга эришолмайди

1172 06:30 21.04.2020

Имом хатосини тан олди ва... 

2887 15:00 14.04.2020
« Орқага