Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳатто оз миқдордаги алкогол ҳам саратонга сабаб бўлади

467

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа бюроси тадқиқотчилари ҳатто оз миқдордаги алкогол ҳам бир қатор саратон касалликларига олиб келишини аниқлади. 

Спиртли ичимликлар, жумладан, тўғри ичак саратонига, аёлларда эса кўкрак саратонига сабаб бўлиши мумкин экан. Бундан ташқари, ўнлаб ноинфекцион касалликнинг келиб чиқиши ҳам айнан алкогол билан боғланади. 

ЖССТ маълумотига кўра, Европа минтақасида ҳар куни алкогол туфайли 2545 киши вафот этяпти. Ташкилотнинг Европа бюроси ходими Нино Бердзулининг айтишича, 2018 йилда минтақада 45 минг аёлнинг алкогол оқибатида сут безлари саратонига чалингани аниқланган, улардан 12 минг нафари вафот этган. Бундан ташқари, 59 200 та йўғон ва тўғри ичак саратони ҳолатларига ҳам спиртли ичимликлар туртки бергани маълум бўлди, беморлардан 28 200 нафари қазо қилган. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, алкоголнинг тури ва миқдоридан қатъи назар, у саратон касалликларига сабаб бўлаверади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Индонезия: алкогол маҳсулотлари тақиқланади(ми?)

686 17:05 17.11.2020

Суданда номусулмонларнинг алкогол ичишига рухсат берилди

739 12:43 13.07.2020

ЖАРда алкоголь тақиқланди, жиноятчилик камайди

512 21:15 24.04.2020

Муслимага ҳужум қилган англияликка жазо тайинланди

1346 21:00 21.04.2020

ЖССТ: “Алкогол коронавирусни ўлдирмайди”

843 10:30 15.04.2020
« Орқага