Илм

Хавф намози боби (Енгил фиқҳ)

633

Агар хавф кучайса, имом одамларни иккига бўлади. Бир қисми душманга юзланади. Бошқа қисми имомнинг орқасида намоз ўқийди. Имом улар билан бир ракат ва икки сажда намоз ўқийди. Иккинчи саждадан бош кўтаргандан, кейин бу қисм душман рўбарўсига кетади. Бу қисм билан имом бир ракат, икки сажда ва ташаҳҳуд ўқиб салом беради. Муқтадийлар эса салом бермай, душман олдига кетишади ва биринчи тоифа келиб бир ракат ва икки сажда қилиб намоз ўқийдилар. Улар намозни алоҳида якка бўлиб, қироатсиз ўқишади. Ташаҳҳуд ўқиб, салом бергандан кейин душман томон кетишади ва кейинги тоифа келиб, бир ракат ва икки сажда намоз ўқишади. Унда қироат қилишади, ташаҳҳуд ўқиб салом беришади.

Агар имом муқим бўлса, биринчи тоифа билан икки ракат ва иккинчи тоифа билан икки ракат намоз ўқийди. Шомни эса биринчи тоифа билан икки ракат ва иккинчи тоифа билан бир ракат ўқийди.

Намоз ўқиётганларида жанг қилмайдилар. Агар қилсалар, намозлари бузилади. Агар хавф янада кучайиб кетса, уловда якка ҳолда намоз ўқишади. Агар қиблага юзланишга қодир бўлишмаса, хоҳлаган томонларига юзланиб, рукуъ ва саждани имо-ишора қилган ҳолда ўқишади.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

513 13:55 30.08.2019

Ўзига вожиб қилиб олган рўзалар хусусида фасл (Енгил фиқҳ)

340 14:00 29.08.2019

Рўзадаги баъзи ҳукмлар (Енгил фиқҳ)

328 14:15 28.08.2019

Рўзада қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ишлар боби (Енгил фиқҳ)

383 14:00 27.08.2019

Ҳилол кўриш ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

585 14:00 26.08.2019

Рўза китоби (Енгил фиқҳ)

333 14:00 24.08.2019
« Орқага