Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: Хавф ва умид

776

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм)

VIII БОБ

Инсон фақат ҳақ йўлни таниб, уни бу йўлга тўғри ҳидоят этгувчи воситаларни топганидагина Аллоҳнинг лутфи-карамига умид боғлаши мумкин. Агар одам тўғри нажот йўлини ва воситаларини топмаса, зиён кўриб ҳалокатга учраши тайин.

Қўрқув (хавф) – бу кўнгил чироғи, у туфайли ўзингдаги яхши-ёмон жиҳатларингни кўра оласан. Сен ўзинг нима қилаётганингни билмас­дан, алданиб истидрожга берилиб қолмаслигинг учун доимо Аллоҳнинг ғазабидан қўрқув ва Унинг марҳаматидан умид қилиш ҳоллари орасида бўлишинг лозим. Шайхлар – муршиди комилларнинг бир-бирларига етказиб, уланиб келаётган васиятлари шудир. Худодан қўрқувчи тақводорни фақат Худодан қўрқувчи солиҳларгина кўра олишлари мумкин. Фарзандини йўқотган аёл ўзига ўхшаган фарзанд доғида куйганлар билан дардлашгиси келади. Ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат этдилар:

“Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам туя игнанинг тешигидан ўтмагунча дўзахга кирмайди” (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган, Термизий ривояти).

Ҳар қандай амалнинг ўзига яраша гўзаллиги бор. Ибодатнинг гўзаллиги эса Аллоҳнинг хав­фидир.

Иблис лаънатга учраб, Яратганнинг марҳаматидан айрилганида фаришталарнинг пайғамбарлари – ҳазрат Жаброил ва Микоил алайҳимуссалом узоқ йиғладилар. Шунда Аллоҳ жалла шаънуҳу сўради:

“Сизларга нима бўлди? Нега бунча кўп йиғ­лайсизлар?”

Улар жавоб бердилар:

“Ё Парвардигор, Сенинг синов – макринг­дан омонда эканимизга амин эмасмиз!”

Шунда Аллоҳ уларга юзланиб айтди:

“Шу аҳволларинг яхши, менинг макримдан омонда эмасликларингга инонинглар” .

Ҳеч қандай комил инсон, Аллоҳ уни қандай юксак даражалар билан икром этмасин, ўзини Яратганнинг макру синовидан хавфсизман деб ўйламайди ва доимо ўзини хавфу умид орасида тутади. Ҳатто, дейлик, Яратганнинг Ўзи “Мен сендан жуда розиман!” деганида ҳам Аллоҳнинг қўрқувидан холи бўлмайди.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ва берадиган нарсаларини, албатта, Раббларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлардир” (Мўминун сураси, 60-оят).

Уламолар ушбу оят тафсирида бундай дейдилар: “Мўминлар закот ва садақаларини бераётганларида қалблари бу амаллари қабул бўлмай қолишидан ёки бирор нуқсонга йўл қўйишдан хавфда туради”.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Ва берадиган нарсаларини, албатта, Рабларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлардир” – улар ўғрилик, зино қилувчи, хамр ичувчиларми?” деб сўрашди.

Набий алайҳиссалом: “Йўқ, улар намозни 

адо этадилар, рўза тутадилар, садақа берадилар ва шу билан бирга, амаллари қабул бўл­маслигидан хавфда бўладилар”, деб жавоб бердилар.

Ушбу оят нозил бўлганда саҳобалар розияллоҳу анҳум “Ва берадиган нарсаларини, албатта, Раббларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлар...” дан мурод кимлар экани ҳақида қизиқишди. Ўз фикрларига кўра: “Бу оят осий бандалар ҳақида нозил бўлган. Чунки улар гуноҳлари кўплиги сабабли қиёматда хавфда бўладилар ва уларнинг гуноҳлари амалларининг қабул бўлишидан тўсади”, дедилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу оят гуноҳи кўплигидан хавфда бўлув­чилар ҳақида эмас, балки амаллари қабул бўлмай қолишидан хавфсировчи Аллоҳга яқин бандалар ҳақида нозил бўлган”,  деб оятнинг тафсирини баён қилиб бердилар.

Имом Шаъроний айтдилар:

“Биздан ҳар қандай ҳолатда ҳам кучимизга эмас, ожизлигимизга суянишимиз ҳақида, Аллоҳни англаш, яъни Маърифатуллоҳни қадрлашимиз лозимлиги хусусида ваъдамизни олганлар. Аллоҳни англаган инсоннинг мақоми унинг Ундан қайси даражада қаттиқ қўрқиши билан ифодаланади. Бу маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилганлар: 

“Мен ҳаммангиздан ҳам Аллоҳни яхшироқ танийман ва Ундан сизлардан кўра кўпроқ қўрқаман” (Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган, Бухорий ривояти).Яна бошимизга мусибату бало келганида бундан халос этишини сўраб Аллоҳга дуо қилишимиз ва баъзилардек қатъият ва сабримизни намойиш этмаслигимиз ҳақида биздан ваъдамизни олганлар. Чунки бундай қатъият Аллоҳнинг иродасига қаршиликка ўхшайди. Ўжарлигимиз сабаб баъзан дарду хасталигимиз шу қадар кучайиши мумкинки, бутунлай сабру бардошимиз етмай қолади. Ва ниҳоят, яна бошқа ҳеч қандай чора қолмаганидан сўнг, заифлигимизга иқрор бўлиб Аллоҳдан аҳволимизни енгиллатишини сўраб дуо қиламиз. Яхшиси, дардимизни бошидаёқ намоён этганимиздир, ҳатто бу пашша чақиши бўлса ҳам. Аллоҳ бандаларининг заифлик кўрсатиб, жисмоний соғлик, муваффақият ва кечирим сўраб тез-тез дуо қилиб туришларини ёқтиради”.

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

357 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

586 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

808 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

487 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

357 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2494 12:50 30.11.2022
« Орқага