Аҳли ирфон

Бухорийни қандай эслашларига қаранг!

1823

Имом Нававий бўйдоқ ҳолида вафот этди. Ўзидан кейин ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд қолдирмади. Лекин асримизда “Арбаинан нававийя“ни билмайдиган мусулмон йўқ.

Имом, муфассир Ибн Жарир Табарий бўйдоқ ҳолида вафот этди. Ўзидан кейин ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд қолдирмади. Лекин у шундай бир асар қолдирдики, бирорта олим ундан беҳожат эмас.

Имом Молик хушидан кетадиган даражада калтакланди ва таҳқирланди. Лайс: “Ҳар бир қамчи учун Аллоҳ уни жаннатда даражасини кўтаришини умид қиламан“, деди. Имом Молик вафот этди. Унинг хотираси эса боқий қолди.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбални қамаганлар ва уни дарралаганлар қани? У кимсалар ўтиб кетишди. Аҳмаднинг эса илми, сийрати, хабарлари ва мазҳаби қолди.

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ бўйдоқ ҳолида вафот этди. Ўзидан кейин ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд қолдирмади. Лекин ҳаққига дуо қилиб турадиган бутун бошли солиҳ шогирдларни қолдирди. 
Имом Бухорийга хусумат қилганлар, озор берганлар, ватанидан ҳайдаганлар ва уни қувғинликда вафот этишига сабаб бўлганлар қани?

У зотни қандай эслашларига қаранг! Мусулмонларнинг биронта минбари қолмаганки, унда “Бухорий ривоят қилган“ деган сўз эшитилмаган бўлса. Бухорий роҳимаҳуллоҳга: “Нима учун сизга зулм ва туҳмат қилганларни дуои бад қилмайсиз?“, дейишганида, у зот: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: “Ҳавзни олдида мен билан учрашгунингизга қадар сабр қилинглар!“, деб айтганлар“, деди.

(“Сияру аъламин нубала“, 12/461)

Яхшидан боғ қолар, ёмондан доғ.

Ҳидоят йўлидаги улуғ имомларни Аллоҳ раҳматига олсин!
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ўрикзор” бозорида коронавирус чиққан сотувчининг фарзандларида ҳам инфекция аниқланди

326 22:19 30.05.2020

Алломанинг китобга бўлган рағбати...

470 21:47 30.05.2020

Мўминнинг йўқотгани тадаббур бўлмасин

394 20:39 30.05.2020

Ливан Исроилга ноқонуний равишда киришга уринган беш суданликни ҳибсга олди

157 20:00 30.05.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Умматнинг аҳволи, замонамиз уламолари ҳақида (давоми)

905 19:50 30.05.2020

Руслар французларнинг ҳарбий кемасидан нусха кўчирмоқчи

318 19:00 30.05.2020
« Орқага