Ҳайдарободда мусулмонларга замонавий соч турмаги тақиқланди

18:30 08.08.2018 793

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида мусулмон эркакларга бутун дунёга машҳур “британка” — бошнинг юқори қисмида сочни узун ҳолда қолдирилиб, пастки қисми калта қилинадиган турмакни тақиқловчи фатво эълон қилинди. Бу ҳақда Islam-today сайти хабар берди.

Мамлакатда машҳур бўлган дин арбоби Шайх Муҳаммад Ҳисамуддин бундай соч турмаклари мусулмон ёшларига Ғарбнинг ёт ғояларни сингдиришини таъкидлади.

Шайхнинг бу фикрлари мамлакатдаги бошқа диний олимлар томонидан ҳам  қўллаб-қувватланди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!