Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳайдовчи паспорти ёки ID-картаси бўлса, бошқа ҳужжатлар талаб этилмайди

1675

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун имзоланди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегириб ташлаб жазо қўлланилади.

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради).

Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.

Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий БҲМнинг 20 баравари эди).

Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 30 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

4486 18:10 13.04.2022

Кунига 4000 га яқин «права» алмаштириб берилмоқда

962 16:45 15.03.2022

Россияда ўзбекистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бошланди

995 15:11 27.01.2022

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди» – Президент Шавкат Мирзиёев

729 12:45 27.01.2022

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар электрон тизим орқали бўлади

769 16:59 02.12.2021
« Орқага