Ҳайдовчилик гувоҳномасини олаётган саудиялик аёллар кўпаймоқда

13:30 12.01.2019 751

Саудия Арабистони қироли аёлларга автомобил ҳайдашга рухсат берувчи қарорни қабул қилганидан бери 40 мингдан ортиқ нозик жинс вакиллари ҳайдовчилик гувоҳномасини олди.

Saudi Gazette нашрининг ёзишича, қироллик яқин ойлар ичида аёллар учун яна 14та ўқув марказларини ташкил қилишни режалаштирган.

Айтиш керак, қироллик сўнгги ойларда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бўйича янги қарорлар қабул қилишда давом этмоқда. Жумладан, "махфий ажрашишлар" тақиқланиши ва аёлларга стюардесса бўлиб ишлашга рухсат берилиши шулар жумласидандир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!