Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Ҳаёли аёл мана шунақа бўлади...

3951

Абдуллоҳ ибн Аббос розиёллоҳу анҳу шогирдлари Ато ибн Аби Рабоҳ роҳимаҳуллоҳга дедилар:

- Сенга жаннат аҳлидан бўлган аёлни кўрсатайми?

- Ҳа, кўрсатинг.

- Бу аёл Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:

"Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг тутқаноқ касалим бор. (Касалим қўзиганда) уёқ-буёғим очилиб қолаяпти. Мен учун Аллоҳга дуо қилсангиз".

Набий алайҳиссалом унга дедилар:

"Агар хоҳласанг сабр қил, сенга жаннат бўлади. Агар хоҳласанг дуо қиламан, Аллоҳ сенга офият беради".

Аёл деди:

"Майли сабр қиламан. Аммо очилиб қолаяпман. Аллоҳдан очилиб қолмаслигимни сўраб дуо қилсангиз".

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уни дуо қилдилар.

Аёл тез-тез тутқаноқ билан оғриб турар эди. Дарди келганида ерга юмалаб ҳижоби ечилиб кетар, баъзида авратлари очилиб қолар эди. У дарҳол қалблар ва баданлар табиби табиби бўлмиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига шошилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг олдида тезда шифо топиши ёки сабр қилиб жаннатга эришишини танлаш ихтиёрини қўйдилар.  

Бу ҳукм мана шу аёлга хос бўлган бир воқеа.  

Аслида бемор инсон уйда шифо қидирмасдан касаллигига савоб кутиб ўтириши мумкин эмас. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам даволанишга амр қилганлар.  

Аёл жуда моҳир экан. Неъматлари ҳам, балолари ҳам тезда йўқ бўладиган фоний дунёни қўйиб абадий дунёнинг саодатини танлади.   

"Аммо очилиб қолаяпман".

Аёл ҳуши ўзида бўлмаса-да, боши ёки аврати очилиб қолишидан қўрқаяпти. Бугун ҳуши ўзида бўлса ҳам очиқ авратидан уялмайдиган, қоматининг билиниб туришидан тортинмайдиганлар бир талай.  

Синглим! Ҳижоб фақатгина сочни яшириш учун эмас. Сен сочларини овқатга тушишидан қўрқадиган ошпаз эмассан.  

Ёки стерилизация учун амалиёт олдидан сочини яшириб оладиган тиббиёт ҳамшираси эмассан. 

Биз ҳижобли аёл билан очиқ аёлнинг ўртасини фақатгина унинг сочларини яширадиган бир бўлак мато ажратади деб ўйлайдиган бўлиб қолдик.  

Ҳижоб аввало ибодатдир. Ҳижоб баданни яширадиган, уни сифатламайдиган, уни кўрсатмайдиган либосдир. Унинг шартлари топилмас экан, у ҳижоб ҳисобланмайди. У ҳавойи нафс либосига айланади. Ибодатлар шариат айтганидек бўлмоғи лозим. Соч яширилса-да, аммо бўйин ёки қулоқ кўриниб турса, бошда рўмолу аммо тор ва  баданга ёпишган шим ёки шаффоф кўйлак кийилган бўлса бу ҳаққоний эмас, "модный" ҳижоб бўлади. Энди эркакларнинг бурнини қитиқлайдиган атирлар ва макяжлар ҳақида сўраманг.

Азиз ва мўътабар сингилларим! 

Аллоҳдан тақво қилинг! Сиз бу динни келажакдаги қизларимизга етказиш учун ўз гарданингизга олгансиз. Сиз намунасиз!

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон»  ҳижоб билан боғлиқ янги қарор чиқарди

3907 16:05 07.05.2022

Италияда ҳижоб маликаси танлови ўтказилади

972 07:00 06.04.2022

Тиббиёт ходимлари ҳижоб ўрашига рухсат берилди

1381 16:36 31.03.2022

Ҳиндистон суди дарсларда ҳижоб ўраш тақиқини тасдиқлади

1088 14:50 15.03.2022

Ҳиндистонда ҳижоб можароси: намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди

1702 09:15 10.02.2022

Нигерия Таълим вазири: «Таълим олувчиларнинг ҳижоб ўраши – конституциявий ҳуқуқ» 

555 11:35 09.02.2022
« Орқага