Ҳаёт дафтаримиз...

10:59 21.07.2018 582

Туғилганимизда қўлимизга бир янги дафтар берилади. Биз унга яхши-ёмон ёзув(амал)ларимизни ёзамиз. Лекин бу дафтар ҳали “чўрнавой“, унда ёзишни машқ қиламиз холос.

Балоғатга етгач, у дафтаримизни ташлаб юбориб, қўлимизга яна бир янги дафтар тутказишади. Энди буниси ҳақиқий, ҳар ёзувимизнинг ҳисоби бор. Лекин меҳрибон Парвардигоримиз карамини қарангки, бу дафтаримиз ташлаб юборилмаса-да, ундаги хатоларни ўчириб, ўрнига яхшисини ёзиш имкони берилади. Аммо бу дафтар саҳифалари тугагач, у ёпиб, сақлаб қўйилади, ёзувлари ўзгартирилмайди. Шунга қараб ҳисоб берилади.

Келинг ҳаёт дафтаримиз очиқ экан, унга яхши нарсалар ёзайлик, хатолардан тозалаб, ўрнини эзгуликларга тўлдирайлик. Зеро, "Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади." (Ҳуд сураси, 114-оят)

"Гуноҳдан тавба қилувчи, гуноҳи йўқ киши кабидир". (Ибн Можа ривоятлари.)

Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!